

Бу ҳақда журналист Рамон Альварес ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, ҳозирда "Астон Вилла"ни бошқараётган мураббий Альваро Арбелоа лавозимидан озод этилган тақдирда пойтахт клуби учун асосий номзод ҳисобланади. Хабар қилинишича, мутахассиснинг жорий мавсум якунида "қироллик клуби"ни бошқаришга тайёрми ёки йўқлиги бўйича музокаралар аллақачон ўтказилган.
12 январь куни Арбелоа бош мураббий лавозимида Хаби Алонсони алмаштирганди. Кеча, 28 январь куни "Реал" Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 8-турида "Бенфика"га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.



