UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Реал"нинг икки нафар футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   0 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  25 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  4 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  15 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  150 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15

Жэксон Ирвайн: "Ўзбекистоннинг ҳозирги таркиби биз Осиё кубоги-2019да тўқнаш келган таркибдан кучлироқ" Янгиликлар

Жэксон Ирвайн: "Ўзбекистоннинг ҳозирги таркиби биз Осиё кубоги-2019да тўқнаш келган таркибдан кучлироқ"

Австралия терма жамоаси футболчиси ва Осиё кубоги тўпурарларидан бири Жэксон Ирвайн championat.asia сайтига интервью берди.

- Салом Жэксон. Жамоанг кейинги босқичга йўл олгани билан табриклайман. Австралиянинг мусобақадаги мақсадлари қандай?

- Бизнинг асосий миссиямиз иложи борича узоқроқда бориш. Бир неча йил аввал ушбу мусобақада чемпион бўлган эдик. Яна бир бор ўша ишни такрорлашни мақсад қилганмиз. Эндигина иккинчи учрашувни ўтказдик. Буёғига рақиблар қийинлашиб бораверади.

- Австралия терма жамоасидан ташқари яна қайси терма жамоалар ушбу мусобақада ғолиб бўлиш учун даъвогар сенинг фикрингча?

- Осиёда минтақасида Жанубий Корея, Япония, Эрон, Саудия Арабистони каби катта жамоалар бор. Ушбу мусобақада ғолиб бўлиш учун уларни мағлуб этишимиз керак.

- Гуруҳ босқичидаги сўнги учрашув Ўзбекистон терма жамоасига қарши кечади. Кейинги рақиб ҳақида нималар дея оласан?

- Ўзбекистон терма жамоаси билан 2019 йилги Осиё кубогида ҳам тўқнаш келган эдик. Жуда қийин учрашув бўлганди, 120 дақиқа ва пенальтилар серияси. Ҳозирги кунда Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби янада кучайган. Жамоангизда техник ва жисмоний тарафлама кучли авлод етишиб чиқди. Ўзбекистонга қарши учрашув Сурия ва Ҳиндистонга қарши кечган учрашувлардан анча қийинроқ бўлиши аниқ.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика