

Ярим финалларда мағлуб бўлган Хорватия ҳамда Марокаш терма жамоалари 3-ўрин учун баҳс 17-декабрь куни "Khalifa International" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.
Бош соврин учун курашадиган Аргентина ва Франция ўртасидаги ҳал қилувчи ўйин 18-декабрь ЖЧдаги энг катта сиғимга эга "Лусайл" аренасида ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00да старт олади.




