ЖЧ-2018 саралаши. Ўзбекистон 4-турдан кейин гуруҳда иккинчи ўринда

Narzulla Saydullayev
11 окт 2016, 23:11
Бугун мундиал саралашининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Хитойга қарши баҳс олиб бориб Марат Бикмаев ва Отабек Шукуровнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Жанубий Корея эса Эрон меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида ютқазди. Қатар ўз майдонида Сурияни шу ҳисобда мағлуб этди.

Тўртта турдан сўнг 10 очко тўплаган Эрон гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Ўзбекистон ҳисобида 9 очко мавжуд. Кейинги ўринда 7 очко тўплаган Жанубий Корея бормоқда.

5-тур ўйинлари 15 ноябрь куни бўлиб ўтади. Шу куни Ўзбекистон Жанубий Корея меҳмони бўлади.

Хитой Қатар билан, Сурия Эрон билан куч синашади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia