

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Хитойга қарши баҳс олиб бориб Марат Бикмаев ва Отабек Шукуровнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Жанубий Корея эса Эрон меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида ютқазди. Қатар ўз майдонида Сурияни шу ҳисобда мағлуб этди.
Тўртта турдан сўнг 10 очко тўплаган Эрон гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Ўзбекистон ҳисобида 9 очко мавжуд. Кейинги ўринда 7 очко тўплаган Жанубий Корея бормоқда.
5-тур ўйинлари 15 ноябрь куни бўлиб ўтади. Шу куни Ўзбекистон Жанубий Корея меҳмони бўлади.
Хитой Қатар билан, Сурия Эрон билан куч синашади.




