

ЖЧ, 1/8 финал
Канада — Марокаш 0:1
Голлар: 50 - Аззедин Унаи
Канада: 16. Максим Крепо, 2. Алистер Жонстон, 15. Мойзе Бомбито, 22. Ричи Ларьи, 4. Люк Де Фужероль, 7. Стефен Эуштакиу, 23. Нико Сигур, 20. Али Ахмед, 17. Тейжон Бьюкенен, 12. Тани Олувасейи, 10. Жонатан Дэвид.
Захира: 1. Дейн Сент-Клэр, 18. Оуэн Гудман, 3. Алфи Жонс, 5. Жоэл Уотерман, 13. Дерек Корнелиус, 19. Альфонсо Дэвис, 6. Матьё Шуаньер, 21. Хонатан Осорио, 25. Натан-Дилан Салиба, 11. Лиам Миллар, 14. Жейкоб Шаффельбург, 9. Кайл Ларин, 24. Промис Дэвид, 26. Жейден Нельсон.
Марокаш: 1. Яссин Буну, 2. Ашраф Хакими, 14. Исса Диоп, 3. Нуссайр Мазрауи, 25. Редуан Халхал, 24. Нейл Эль-Айнауи, 6. Айюб Буадди, 8. Аззедин Унаи, 11. Исмаэль Сайбари (9. Суфьян Рахими, 22’), 23. Билал Эль-Ханнус, 10. Браим Диас.
Захира: 12. Мунир, 22. Ахмед Тагнаути, 26. Анасс Салах-Эддин, 19. Юссеф Беламмари, 5. Марване Садане, 18. Шади Риад, 15. Самир Эль-Мурабет, 4. Софьян Амрабат, 13. Закария Эль-Уахди, 7. Шемсдин Тальби, 20. Айюб Эль-Кааби, 16. Жессим Яссин, 21. Аюб Амаймуни-Эчгуяб, 17. Мохамед Амин Сбаи.
Огоҳлантиришлар: 20 - Редуан Халхал, 40 - Ашраф Хакими, 40 - Ричи Ларьи, 43 - Жонатан Дэвид, 45 - Аззедин Унаи, 45+6 - Билал Эль-Ханнус, 49 - Люк Де Фужероль
55. Браим катта тезликда олдинга ўтиб тўпни Раҳимига узатди, аммо Суфьяннинг қайта берган паси ўхшамади.
51. Канада гарчанд фаол бўлса-да, биринчи гол ўтказиб юборди. Энди нима бўлади майдонда?

⚽️ 50. ГОЛ! Аззедин Унаи ҳисобни очди! Ашрафнинг жарима зарбасидан берган узатмасини Унаи дарвозага жойлаб қўйди!
48. Бўлим фаол бошланди, икки жамоа ҳам ҳужумга интилмоқда.
🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.
🕘 45+6. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.
🟨 45. Биринчи бўлимнинг ўзида бешта сариқ карточка кўрсатилди жами.
39. Икки жамоа футболчилари майдонда ўзаро тортишиб кетишди.
29. Захирадан ўйинга қўшилган Рахими дарвоза томон зарба берди, тўпни дарвозабон ушлаб олди.
24. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
🔄 22. Ҳа, яқиндагина “Бавария”га ўтган марокашлик форвард буёғига ўйинни давом эттира олмайди, захирага олинди.
🏥 21. Сайбари жароҳат олган кўринади, майдонда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
15. Марокашликлар ўтган вақт мобайнида айтарли вазият ярата олишмади, канадаликлар эса жуда фаол.
10. Олувасейи тўпни ажойиб тарзда ўзига тўғрилаб олиб, дарвозага зарба берди ва яна Бунудан сейв!
5. Илк дақиқаларни канадаликлар фаол бошлашди. Дэвиднинг зарбасини Буну қайтарди.
🕛 1. Ўйин бошланди!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Жаҳон чемпионати-2026 1/8 финал доирасидаги Канада — Марокаш матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



