

Битим 18 миллион евро миқдоридаги трансфер тўловини ўз ичига олади. 2 миллион евро бонуслар ва қўшимча тўловлар кўринишида кўзда тутилган. Шахсий шартнома шартлари ҳали келишув жараёнида.
Троссарднинг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида тугайди. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил этади.
Троссард ўтган мавсум Микель Артета жамоаси сафида 50 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.
Ҳозирда футболчи ЖЧ-2026да Бельгия терма жамоаси сафида ҳаракат қилмоқда.



