"Арсенал" етакчиси узоқ муддага сафдан чиқди

24 окт 2026, 10:05
"Арсенал" ҳужумчиси Букайо Сака Чемпионлар лигаси умумий босқичи 3-туридан ўрин олган "Бавария"га қарши ўйинда (2:2) олган жароҳати сабабли олти-саккиз ҳафтани ўтказиб юборади.

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги HandofArsenal саҳифаси хабар бермоқда.

"Бугун тушдан кейин у яна бир МРТ текширувидан ўтади, чунки унда суюқлик жуда кўп. Бизга яна бир нечта сканерлаш ва мутахассисларнинг фикрлари керак. Якуний жавобни беришимиз учун бироз кутайлик. Очиғи, футболчи майдонни тарк этишга мажбур бўлганида, оғриқсиз юриши мураккаблашади, унинг ҳаракатлари чекланади — бу яхши белгилар эмас. Шунга кўра, яна бир бор айтаман, якуний баҳо бериб, сўнг сизга маълум қилишимиз учун бироз кутайлик", — дейди Микель Артетанинг сўзларини клуб расмий сайтида матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: HandofArsenal