UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  0 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  11 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  25 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  31 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  1 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  3 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2

ЖЧ-2018. Россия - Миср 3:1. Янгиликлар

ЖЧ-2018. Россия - Миср 3:1.

ЖЧ-2018 «А» гуруҳида жамоалар 2-тур беллашувларини бошлашади.

Мусобақа мезбони Россия терма жамоаси Муҳаммад Салаҳ бошчилигидаги Миср термаси билан куч синашади.

ЖЧ-2018. 

“А” гуруҳи.

Россия –Миср 1:0 #LIVE

Гол: Фатхи (47, ўз дарвозасига)

Санкт Петербург. “Петровски” стадиони.

Ҳакам: Энрике Касерес (Парагвай)

Россия – Акинфеев, Игнашевич, Кутепов, Фернандес, Жирков, Газинский, Зобнин, Головин, Самедов, Черишев, Дзюба.

Миср –Эль-Шенави, Габр, Абдель-Шафи, Фатхи, Хегази, Эль-Ненни, Ҳамед, Ал-Саид, Трезеге, Муҳсин, Салоҳ.



Россия терма жамоаси ечиниш-кийиниш хонаси

Миср терма жамоаси "раздевалка"си...


Мухлислар ҳам учрашувга тайёр...

ДИҚҚАТ ҚИЛИНГ! УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!!!

6-дақиқа. Россия терма жамоаси кетма-кет икки бор рақиб дарвозаси томон зарба берди. Головиннинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси голга айланишига бир баҳя қолди.... 

Ўйин темпи анча юқори....

15-дақиқа. Миср терма жамоаси руслар дарвозаси олдида кетма-кет ҳужумлар ташкил этди. Икки бор бурчакдан тўп ўйинга киритилди. Бир вазиятда Трезеге(Давид эмас) айланма зарбаси билан узоқ бурчакни нишонга олишга уринди. Голга сантиметрлар етишмади... 

Дарвоқе! Миср термаси ярми ҳимоячиси Маҳмуд Трезеге октябрьда 24 ёшга тўлади. У Туркиянинг "Қосимпоша" жамоаси таркибида тўп тепади...

ЗАРБА!!!! Денис Черишевнинг чамаси 20 метрлардан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсинидан ошиб, мухлисларга бориб тушди....

Учрашувнинг учдан бир қисми (30-дақиқа) ортда қолди.... Ўйин эса муросасиз кечмоқда...

Ухххх!! Салаҳ жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини алдаб ўтиб, чап оёғи билан узоқ бурчакка ўзининг одатий зарбасини йўллади. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди..

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

Иккинчи бўлим бошланди!

ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!! Ўнг қанотдан мисрликлар жарима майдончасига узатилган тўпни дарвозабон қайтаришга эришди. Аммо руслар иккинчи темпда ҳужумни ривожлантиришга уринишди. Тўп эса мисрлик ҳимоячининг оёғидан дарвозанинг узоқ бурчагига бориб тушди.... Артём Дзюбани "қўриқлаб" юриш топширилган Фатхи кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди...

56-дақиқа. Миср терма жамоасининг ажойиб комбинациясидан кейин Салоҳ чамаси 6-7 метрлардан дарвозага зарба беришга уринди. Феранандес африкаликлар етакчисининг зарбасига тўсқинлик қила олди.

Дарвоқе, Россия терма жамоаси ЖЧлар тарихида ҳали ҳеч қачон кетма-кет иккинчи учрашувда ғалабага эришмаган экан.... Умуман бугунги беллашувда дуранг натижа ҳам ЖЧ мезбонларини кейинги босқичга олиб чиқади. 

ГОООООЛЛЛЛЛ!!!!! Денис Черишееевв!!! 2:0 Мусобақага келиши сўроқ остида турган Черишев айни пайтда Россия терма жамоаси сафида ЖЧда учинчи голини киритди ва тўпурарлар баҳсида Криштиано Роналдуга етиб олди. Браво, Денис!

ГОООЛЛ!!!!! Артём Дзюба! 3:0. Артём ҳақиқий ҳужумчи қандай бўлиши кераклишини кўрсатиб қўйди. Рақию жарима майдончаси ташқарисида тўпни кўкраги билан тўхатиб олди, йўл йўлакай бир ҳимоячини алдаб ўтиб, кучли зарбаси билан ҳисобни йириклаштирди -3:0.

ПЕНАЛЬТИИ!!!!! Муҳаммад САЛАҲҲ!!! Кучли ва аниқ зарбаси билан Акинфеевни доғда қолдирди -3:1

Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди...


Россия терма жамоаси ғалабага эришиб, очколари ҳисобини олтитага етказди ва ЖЧ2018 да  биринчи бўлиб плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика