UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  3 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  6 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  10 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  13 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  1 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  19 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3

Жавоҳир Соҳибов: "Украина клуби мени кетказиб юборгани нотўғри маълумот. Барчаси қишда ҳал бўлади" Янгиликлар

Жавоҳир Соҳибов: "Украина клуби мени кетказиб юборгани нотўғри маълумот. Барчаси қишда ҳал бўлади"

"Турон" клуби ярим ҳимоячиси Жавоҳир Соҳибовнинг Украина чемпионатига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.

Бироқ, " FootBoom" нашри эълон қилган хабарга кўра ўзбекистонлик футболчи "Верес" мураббийларида яхши таассурот қолдира олмаган ва жамоани тарк этган. 

Жавоҳир Соҳибов Украина биринчи лигаси клуби кўригидан ўта олмади

 Лекин, "Верес" клубининг расмий телеграм канали бу борада аниқ маълумот бериб ўтди. Бунда клуб бош мураббийи Юрий Вирт Соҳибов ҳақида қуйидагича фикр билдирган. 

"У сифатли футболчи. Аммо, ҳозирда у бизга мусобақада ўз вазифаларимизни бажаришимизга ёрдам бера олмайди. Чунки, ўйин амалиёти етарли эмас. Агарда у жамоа билан анча вақтдан бери бирга бўлганида бошқа гап эди. Шу боис у билан шартнома имзолаш мантиққа тўғри келмас эди. Аммо, биз Жавоҳир билан биргаликда тўлиқ таркибда ўқув-машғулот йиғинида кўрикдан ўтиши мумкинлиги ҳақида келишиб олдик. Шундан кейин шартнома масаласига қайтамиз",- дейди Юрий Вирт.

Барчасига ойдинлик киритиш мақсадида ҳамюртимиз Жавоҳир Соҳибов билан алоқага чиқиб фикрлари билан қизиқдик.

"Юқоридаги мураббийнинг гапларидан ҳам маълумки, уларда ёмон таассурот қолдирмаганман. Фақат, клубнинг ҳозирги вақтдаги таклифи маъқул келмади. Клуб билан қишда яна келиб тўлиқ жамоа билан йиғинларда иштирок этишни келишиб олдик. Клуб телеграм каналида ўтказилган ўйиннинг энг яхши ўйинчиси сўровномасида иккинчи ўринни эгалладим. Ўртоқлик учрашувида майдонга тушдим. Мухлислардан нотўғри тушунмасликларини сўраб қоламан. Мен ҳақимда маҳаллий сайтлардан бири кўрикдан ўтолмади деб ёзган. Лекин, биз мураббий билан бошқача келишдик. Яъни қишда яна бу ерга келаман. Ўшанда молиявий томондан ҳам яхшироқ таклиф беришларини айтишди. Яна бошқа томондан вақт ҳам кўпроқ бўлади, уч ой давомида жамоа билан йиғинларда қатнашаман. Кейингина шартнома ҳақида ўйласак бўлади. 

Хабарда мени кетказиб юборди дейишган. Аслида ўзим кетганман. Мураббийлар билан гаплашганимда маълум бир суммани айтишди ва истасам шу пулга қолишим мумкинлигини таъкидлашди. Буни эса ўзим истамадим. Барчаси қишда келганимда ҳал бўлади. Жамоанинг ўйинига мослашиб олишим учун ҳам фурсат етарлича берилади. 

Дастлабки таассуротлар ёмон эмас. Украинада футбол анча ривожланган. Биринчи лигасини ҳам кучли деб айта оламан. Бу мамлакатда Бахтиёр ака деган футбол агенти томонидан таклиф билан чиқилди. Улар клубимиз раҳбарлари билан гаплашишди. Энди қишга қадар нима қилишимни ўйлаб кўрмадим. Ҳозирча Украинада бўлиб турибман. Ҳали бир қарорга келганим йўқ. Агент билан маслаҳатлашяпман. 

Аслида 27 ва 28 август санасида кетишим керак эди. Лекин, мамлакат коронавирус саба чегараларни ёпиб қўйди. Йўллар очилганидан кейин ўзимни синаб кўришга қарор қилдим ва таваккал қилиб бу ерга келдим. Бундан клубни ҳам хабари бўлган. Ўзимни Европада синаб кўриш учун иштиёқ кучли эди. Мухлислардан нотўғри фикр юритмасликни сўраб қолган бўлардим",- дейди Соҳибов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика