UZ

Сўнгги янгиликлар

02:53Стадиондаги ўр-тўполон, газ ишлатган полиция ҳамда Рим Папасининг башорати — жанжаллар гирдобидаги мамлакат мезбонлигида ўтган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 02:27Биринчи баҳсда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Бохум" Бундеслигада жон сақлаб қолишни уддалади!  0 01:51Роналду тарихда биринчи бўлиб бу ишни қилди  4 01:27Саудия Арабистонида мавсум якунига етди. Асосий маълумот ва фактлар  0 00:45Роналду Саудия Арабистони рекордини янгилади  7 00:30"Локомотив" - "Сурхон" 1:1  0 00:12Назаровнинг "Локо"даги дебюти, Турсуновдан "қайчи" зарба. "Локомотив" - "Сурхон" учрашуви фотографимиз нигоҳида  0 00:02Анчелотти Лига 1да 9 ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин  3 23:36Ёрқин Назаров: "Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас"  0 23:10Чоршанба куни "Барселона" янги мураббий билан шартнома имзолайди  4 22:50Февзи Давлетов: "Иккинчи таймнинг дастлабки 30 дақиқасини жуда ёмон ўтказдик. Натижа эса адолатли бўлди"  2 22:25Винисиус Жуниор "Олтин тўп"ни жамоадоши олишини хоҳлаяпти  7 22:02Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар эълон қилинди  2 21:47"Эшитдик-да!"нинг навбатдаги инсайди тасдиқланди  8 21:11Унаи Эмери билан бир ойда иккинчи марта шартнома узайтирилди  3

Жавоҳир Илёсов нега "Локомотив"дан кетган эди? Янгиликлар

Жавоҳир Илёсов нега "Локомотив"дан кетган эди?

"Қизилқум" матбуот хизмати жамоа посбони Жавоҳир Илёсов билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Шундан кейин 28 ёшли футболчи билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олдик.

— Айни пайтда Суперлигада ўйнаётган кўплаб голкиперлар "Машъал" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Сиз ҳам катта футболга улар қаторида кириб келгансиз. Айтингчи, Муборакда дарвозабонларни тайёрлашнинг қанақадир сири борми?

—  Буни 2та омил билан изоҳлаш мумкин. Биринчидан, биз академияда ўқиган пайтда ўз ишининг ҳақиқий усталаридан сабоқ олар эдик. Иккинчидан, жамоа селекцияси жудаям кучли эди. Шахсан мени ҳам 2-лиганинг бир ўйинида кўриб қолиб, Муборакка олиб кетишган. Шу жиҳатлар йўлга қўйилса, ҳеч қайси академия оқсамаса керак.

— "Локомотив"да асосий посбон эдингиз. 2022 йилнинг бошида "Қизилқум"га кўчиб ўтишингиз қандай содир бўлди?

— "Темирйўлчилар" сафидаги 3 йил яхши ўтди. Нолийдиган жиҳатлар йўқ. Менга ўз вақтида ишонгани учун мазкур клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ўтган йил келажагим ҳақида ўйлаб кўрар эканман, бир жойда туриб қолганимни сездим. Ниманидир ўзгартириш керак эди. Шу туфайли янги вариантларни ўрганиб чиқдик. "Қизилқум"га ўтишим эса жамоа олдига юқори мақсад қўйилгании ва яқин акаларим, дўстларим (Т. Абдухолиқов, О. Зотеев, Б. Йўлдошев, Ш. Муҳаммадиев, С. Шоаҳмедов) Навоийга йўл олаётгани туфайли содир бўлди.

— Чемпионатда 5-ўрин қўлга киритилди. Жамоа натижадан қониқдими?

— Бироз юқорироққа кўтарилсак ҳам бўларди. Лекин тақдиримизга шунақа ёзилган экан. Янгиланган таркиб билан 5-ўрин ҳам ёмон натижа бўлмаса керак. 

— Нестеров билан рақобат ҳақида нима дейсиз?

— Бу конкуренция мен учун жудаям фойдали бўлади. Чунки Игнатий Нестеровдан кўп нарса олса бўлади. Бироз захирада қолиб кетганимни ҳисобга олмаса, катта тажриба олдим.

— Мавсум тугаганидан кейин "Металлург"дан қизиқиш бўлди. Нега Бекободга қайтишни хоҳламадингиз?

— Тўғри, қизиқиш бўлди, лекин жиддий таклиф билан чиқишмади. "Қизилқум"да қолишни ўзим кўпроқ хоҳладим. Ҳар йили жамоа алмаштириш ҳам яхши эмас. Ҳозир ишлаяпмиз, тайёргарлик кўряпмиз. Худо хоҳласа, 2023 йил яхшироқ бўлади.

— "Қизилқум"да смета қисқаргани айтиляпти. Сизнинг маошингиз ҳам ўтган йилга нисбатан камайдими?

— Тўғриси, смета ҳақида билмайман. Ҳамма ҳар хил гапиряпти. Лекин мен унақа мавзуларга аралашмайман. Биз раҳбарият билан келишдик. Ўзим томондан айтадиган бўлсам, 2023 йилда пулни биринчи ўринга қўймоқчи эмасман. Аввало, кўпроқ ўйнаб, аввалги формамни тиклашни истаяпман. Шу сабабли молиявий жиҳат бу йил 2-ўринга тушиб қолди.

— Асрор Алиқулов футболчиларни режалари билан таништирдими? Янги мавсумда жамоа олдига қандай мақсад қўйилади?

— Асрор ака билан олдин ишламаган эдим. Лекин футболчи сифатида ҳар доим кузатганман. Кучли ҳимоячи эдилар. Мураббий сифатида ҳам нималарга қодир эканликларини ҳаммага исботлашларига ишонаман. Менимча, мавсум стартигача яхши жамоа шаклланса керак.

Фахриддин Рўзиев суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика