Жасур Холтўраев: “Металлург”даги фаолиятим ёмон кечгани йўқ”
17 дек 2022 10:00
Янгиликлар
Жасур Холтўраев: “Металлург”даги фаолиятим ёмон кечгани йўқ”
Мавсумни “Металлург”да ўтказган ҳужумчи Жасур Холтўраев ҳам эркин агентга айланди.
Футболчи “Металлург”ни тарк этган. Шундан кейин у билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.
“Мавсум яхши ўтди. Айтайлик, чемпионатни 7-ўринда тугатишимиз ҳам мумкин эди. Лекин охирги баҳсларимизда омадимиз келмади. Натижада, кўзланган ўринга чиқа олмадик.
Чемпионатга “Сурхон” билан бошлагандим. Лекин трансфер ёпилишига уч кун қолганида “Металлург”дан таклиф тушди ва уни қабул қилгандим. Ўйлайманки, бу клубда ўтказган мавсумим ёмон кечгани йўқ.
Ҳозирда эркин агентман. Таклиф бор. Уларни кўриб чиқиб, кейин бир қарорга келаман.
“Сурхон”дан таклиф? Ҳозирча бу жамоадан менга таклиф бўлгани йўқ”, - дея сўзини якунлади Холтўраев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар