UZ

Сўнгги янгиликлар

23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  0 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  2 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  26 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  4 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  7 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  9 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  3

Жасур Абдураимов: "Биринчи таймда "Андижон"га ютқаздик, Лобановга раҳмат айтаман" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Биринчи таймда "Андижон"га ютқаздик, Лобановга раҳмат айтаман"

"Металлург" - "Андижон" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов ўз фикрларини билдирди.

"Тўғрисини айтаман, биринчи тайм ўйин бўйича "Андижон"га ютқаздик. Майдон марказини бой бердик. Рақибда 2та юз фоизли вазият бўлди, Лобановга раҳмат айтаман, бизни қутқарди. Иккинчи таймда эса ўз кучимизни кўрсатдик", - деб гап бошлади Абдураимов.  

- Макеев ва Нарзуллаев каби футболчилар майдонга тушишмади. Бунинг сабаби нимада?
- Макеевга келсак олдинги матбуот анжуманида ҳам айтганман, легионер бўлса маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлиши керак деб. Агар савияси тенг бўлса мен ўзбекистонлик футболчиларга имконият бераман. Нарзуллаев эса ҳозирча ҳаракат қилмоқда, мени ўйлашимча Ғофурбеков ундан кўра кўпроқ креативроқ ўйин кўрсатмода. Шу боис бугун Ғофурбековни майдонга туширдим.

- U-21 жамоасидан асосий жамоага қайси футболчиларни олган бўлардингиз?
- Ҳозирча бу жамоадан 4-5 нафар футболчи биз билан машғулот ўтказишмоқда. Аммо улар ҳозирча бундай ҳужумкор ўйинга тайёр эмас, уларда жисмоний ҳолат эмас фикрлаш бўйича тайёр эмас. Агар ёш футболчи ўйинга тайёр бўлса майдонга тушираман, агар 37 ёшли футболчи тайёр бўлса 37 ёшни тушираман. Менга футболчилар керак. Замонавий футболда биринчи ўринда "калла" бўлиши керак.

- Одилбек Абдумажидовнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?
- У ҳозир 20 ёшда. Ақлли футболчи, тўғри бугун қизил карточка олди. Аммо ўз ёши учун яхши ҳаракат қилди дея оламан. Ўйлашимча 2-3 йилдан кейин терма жамоада ўйнайди. Фақат ҳаракат қилишдан тўхтамаслиги, меҳнатдан қочмаслиги шарт.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика