UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  0 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  3 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  24 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  32 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   18

Жароҳатлар гирдобидаги "Милан" "Наполи"ни қабул қилади: А Серия 18-тур превьюси Янгиликлар

Жароҳатлар гирдобидаги "Милан" "Наполи"ни қабул қилади: А Серия 18-тур превьюси

Бугун Италия чемпионатининг 18-тур учрашувларига старт берилади.

"Салернитана" - "Интер"

Франк Рибери ўйинга тўлиқ тайёр, у "денгиз отлари"нинг ҳужум чизиғида асосий креатив футболчи бўлиши кутилмоқда. Бироқ қатор футболчилар майдонга тушиши ҳамон сўроқ остида турибди. Кулибалии Зортеа ўйнаши мумкин, бироқ Станнгберг ва Капецци майдонга тушиши эҳтимоли жуда паст. Индзаги эса ротация борасида бош қотирмоқда. Ҳужумда Жеко-Санчес жуфтлигини кўришимиз мумкин, ўшанда Лаутаро дам олиши мумкин бўлади. Ҳимояда эса Де Врей ўзини яхши ҳис қилмаса, Раноккья ўйинга туширилиши мумкин.

Сўнгги бор жамоалар 1999 йили тўқнаш келган. Ўшанда, "Салернитана" 2-0 ҳисобида зафар қучган. Бироқ ҳозир бундай натижани кутиш жуда қийин. Албатта, чемпионат етакчиси фаворит ҳисобланади. Миланликлар илк сониялардан олдинга бориб, рақиб ҳимоясининг заиф нуқталарини топишга уринишига шубҳа қилмасак бўлаверади.


"Аталанта" - "Рома"

"Аталанта" сафида ҳали ҳам Госенс жамоасига ёрдам беролмайди, у Янги йилдан сўнг қайтиши кутилмоқда, бироқ қолганлар сафга тўлиқ йиғилган. Малиновский ҳам Пессинанинг ёнида ўйнаш учун тайёр турибди. Ҳужумнинг олди чизиғида Сапата ҳаракатланади. Эль-Шаарави белидаги муаммо туфайли учрашувни ўтказиб юборади. Аммо Жозе Моуриньонинг бахтига Манчини ва Дзаньоло сафга қайтган. Смоллинг формасини яхшилаган ва бошланғич таркибда ўйнайди. Форвард ролида эса Абрахам ҳаракатданади.

Сўнгги ўзаро баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишган. Бу гал букмекерлар "бергамасклар"нинг ғалабасига ишонч билдиришмоқда. "Рома" ўзидан кучсизроқ бўлган жамоалардан очко олишни яхши уддаламоқда. Бироқ "жалоросси" ўзидан кучлироқ бўлган клубни мағлуб этишда анча қийналмоқда. Умуман олганда, бу ерда ёрқин футбол кутишга тўлақонли ҳақлимиз. Тахминимизча, ҳеч ким ҳимояда ўз бахтини кутиб ўтирмайди.


"Болонья" - "Ювентус"

Роберто Сориано таркибга қайтмоқда ва бу Михайлович учун ажойиб янгилик. Ярим ҳимоячи жамоа ўйинини жонлантириши мумкин бўлган фигуралардан ҳисобланади. Бугунги кун учун қувончли хабар, "Болонья"да жароҳат (касаллик) сабаб йўқотишлар йўқ. Асосий таркиб футболчиларининг барчаси соғ ва жангга тайёрланмоқда. Аллегрида эса муаммо кетидан муаммо юзага келмоқда. Жамоа ҳужумининг асосий вакилларидан Пауло Дибала бу йил майдонга қайтмайди. Қўшимчасига, Кьеза ва Кулусевски ҳам бўлмаслигини инобатга олсак, ҳужумда "кекса синьора" қандай ўйнаши ҳозирча номаълум. Кин-Мората жуфтлигига ишонишдан бошқа вариант қолмади чоғи.

Охирги ўзаро тўқнашувда "Ювентус" 4-1 ҳисобида ғолиб бўлган. Ҳозирги муаммолардан келиб чиқсак, у натижани такрорлаш анча қийин бўлади. "Венеция" билан ўйналган дуранг огоҳлик қўнғироғи бўлгандек, аммо фикримизча Аллегри тўғри хулосалар чиқара олган. Тахминимизча, ўйин у қадар голларга бой бўлмайди ва ғолиб номини 1-2та тўп ҳал қилади.


"Милан" - "Наполи"

Стефано Пиоли бу мавсум жароҳатлар сабаб боши оғришига ўрганиб ҳам қолди. Жиру ва Рафаэль Леаонинг ўйинда иштирок этиши сўроқ остида, Ребич эса жамоадошларига ёрдам бера олмаслиги аниқ бўлиб улгурган. Златан Ибрагимович асосий таркибда майдонга тушади, орқароқда уни Диас ва Салемакерс қўллаб-қувватлайди. Спалетти ҳам таркибдаги ҳолат билан мақтана олмайди. Унинг ҳам муаммоси ўзига етарли. Бир қатор футболчилар жароҳатланган ва ҳозирча мураббий ўйинни қандай қуриши номаълум. Осимхен ва Кулибали ўйнамаслиги аниқ, Зельински, Инсинье, Руй ва Фабиан Руис эса майдонга тушиш имкониятлари юқори.

Сўнгги бор бу рақиблар тўқнашганида "Наполи" Сан-Сирода 1-0 ҳисобида зафар қучган. Жамоаларнинг бугунги кундаги таркиби ва спорт формасини аниқ тахмин қилиб бўлмагани туфайли, ўйин натижасини ҳам айтиш ўта мушкул вазифа. Бироқ, "Милан" кўпроқ ҳужумга урғу берса, "Наполи" эса рақибни қарши ҳужумда "ушлашга" уринади.


Сергей Румянцев

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика