UZ

Сўнгги янгиликлар

20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  0 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  26 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  16 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  2 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  1 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  3 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0

Жанубий Корея U-23 футболчиси: "Биз Осиёнинг энг кучли жамоаси эканлигимизни кўрсата оламиз" Янгиликлар

Жанубий Корея U-23 футболчиси: "Биз Осиёнинг энг кучли жамоаси эканлигимизни кўрсата оламиз"

Хабарингиз бор, 8-26 январь кунлари Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Корея билан битта гуруҳда баҳс олиб боради. Жанубий Корея U-23 термаси аввалги учта мусобақанинг биринчисида ярим финалга қадар бориб, иккинчисида финалда мағлуб бўлган ва учинчисида ҳам ўз иштирокини ярим финалда тўхтатган. 

Бу сафар кореяликлар чемпион бўлишни мақсад қилишган. Терма жамоа футболчиси Ли Донг Гёнг ОФК сайтига интервью бериб, ўз жамоасига юқори баҳо берди. 

- "Биз учун бундай мусобақада қатнашиш шараф, - дейди "Ульсан Хюндай" футболчиси. - Биз мусобақада ғолиб чиқиш учун кўп ишлаяпмиз. Барча жамоалар бу мусобақага шунчаки келишмайди, ҳамманинг хаёлида фақат Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш бўлади. Биз буни жуда яхши ҳис қиляпмиз". 

- "Гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дейишим мумкин? Кучли гуруҳдан жой олганмиз. Ўзбекистон амалдаги чемпион, Эрон билан Хитой ҳам яхши жамоалар. Лекин Осиёдаги энг кучли жамоа ўзимиз деб ўйлайман ва буни исботлаш учун майдонда бор куч билан ҳаракат қиламиз. Мен саралаш ўйинларида энг яхши тўпурар бўлдим. Мусобақанинг ўзида ҳам кўп гол уришга ҳаракат қиламан".

Рейтинг: -37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика