Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"

Sherzod Nurmatov
21 ноя 2025, 19:50
"Барселона" вингери Ламин Ямаль жамоани уй стадионида қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.

"Мухлислар муҳим роль ўйнайди. Яқингача бизники бўлмаган майдонда тўп тепиб келдик. "Монжуик" яхши эди, лекин бу биз кутган нарса эмас. Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади ва бизга мавсумнинг қолган қисмида куч беради", – деди футболчи.

Ямалнинг "Барселона" билан шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, Ямалнинг трансфер қиймати 200 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" – "Атлетик" учрашуви эртага "Камп Ноу"да ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:15 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca