"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?
21 ноя 2025 14:56
Янгиликлар
"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?
"Ливерпуль" жамоа етакчиси Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини босувчи футболчи топди.
Бу — "Борнмут"дан Антуан Семеньо.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, январь ойида Семеньо билан шартнома имзолаш учун талаб қилинадиган товон пули 60 миллион фунт стерлингни ташкил этади, шу жумладан, 5 миллион фунтлик бонус ҳам кўзда тутилган.

"Борнмут" уни июнгача сақлаб қолишдан мамнун бўлади, ўшанда товон пули тахминан 50 миллион фунт стерлингга тушади, аммо бу воқеадаги ҳамма нарса ҳам "гилослар"га боғлиқ эмас.
Ганалик футболчи жорий мавсум Премьер-лиганинг 11 ўйинида 6 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Ўтган мавсумда бу кўрсаткич 11 та гол ва 6 та голли пасни ўз ичига олганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар