UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  11 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  56 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  8 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  3 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  4 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  4 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  91

Жанубий Корея Кейрушга ўзи хоҳлаган маошни беришга тайёр Янгиликлар

Жанубий Корея Кейрушга ўзи хоҳлаган маошни беришга тайёр

Теглар :  Карлуш Кейруш
Португалиялик мураббий Карлуш Кейруш ҳақидаги хабарлар кун сайин ўзгариб бормоқда.

Куни кеча Кейрушнинг ўзига бошқа иш топгани, эндиликда у Жазоир миллий терма жамоасини бошқаришга тайёрлигини ёзгандик. Бугун эса бу мураббийга Жанубий Корея қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар чиқди.

Эндиликда португалиялик мутахассис Жанубий Корея қизиқишлари доирасига тушиб қолган. Маълум бўлишича, Ж.Кореянинг "Hyundai" компанияси раҳбарининг ўғли Чунг Монг Гю мураббий хоҳлаётган маошни тўлаб беришга тайёр. Кейруш қайси жамоада ишламасин, йиллик маоши 3,5 миллион доллар бўлишини хоҳламоқда.

Чунг Монг Гю ҳозирда Жанубий Корея футбол ассоциацияси президенти ҳисобланади ва жуда катта маблағга эга инсонлардан бири. Унинг орзуларидан бири терма жамоага машҳур мураббийни олиб келиш. Хабарингиз бор, кореяликларни жаҳон чемпионатида Шин Таэ Ёнг бошқарди ва эндиликда ассоциация унинг ўрнига бошқа мураббийни қидирмоқда. Номзодлар орасида Кейрушдан ташқари Хуан Карлос Осорио билан Златко Далич ҳам бор. Лекин Чунг Монг Гю айнан Карлуш Кейруш келишини истаяпти.

Айтиб ўтганимиздек, Чунг Монг Гюнинг отаси Чунг Жу Юнг машҳур "Hyundai" компанияси раҳбари ҳисобланади ҳамда унинг бойлиги "Форбс" журнали томонидан бир миллиард доллардан зиёд баҳоланган.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика