UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  2 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  5 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   0 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  1 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  2 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  11 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  2 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  6

Карлуш Кейруш: "Очиғини айтаман, бугун ғалаба қозонишимиз керак эди" Янгиликлар

Карлуш Кейруш: "Очиғини айтаман, бугун ғалаба қозонишимиз керак эди"

"CAFA Nations Cup-2025" "A" гуруҳ 1-тур доирасидаги Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги баҳсдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Карлуш Кейруш матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи навбатда бугун яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Бугунги учрашувдан кўплаб хулосалар чиқарамиз. Ўзбекистон ЖЧга чиққан жамоа ва бундай рақибга қарши ўйнаш жуда фойдали. Бугунги баҳс бизга ўсишга ёрдам беради. Биз фақатгина натижа ва ғалаба учун ўйнашимиз керак. Очиғини айтаман, бугун ғалаба қозонишимиз керак эди"

- Ўмон терма жамоаси октябрь ойида ЖЧ саралашининг сўнгги икки баҳсида иштирок этади. Ҳозир эса жамоа CAFA мусобақасида иштирок этмоқда ва гуруҳ босқичидаёқ учта ўйин ўтказади. Ушбу ФИФА кунларидан сўнг эса Ўмон чемпионатида яна учта тур ўтказилади ва ундан сўнг октябрь ойидаги ФИФА кунлари. Бундай зич тақвим жамоанинг зарарига ишлаши мумкинми? Масалан, CAFA мусобақасидаги камида учта ўйиндан кўра, Ўмон иккита ўртоқлик ўйинида иштирок этиб қўйгани яхши эмасмиди?

- Бундай вариант ҳам яхши эди, аммо мен терма жамоага келган вақтим CAFA мусобақасидаги иштирок аниқ бўлиб улгурган эди. Бу режани менга беришди, мен қабул қилганим йўқ. Шунинг учун, шунчаки футбол ўйнайлик ва роҳатланайлик. Биз бу ерга учта ўйинда эмас, тўртта ўйинда иштирок этиш учун келганмиз. Терма жамоадаги ёш футболчиларга имкон қадар халқаро тажриба бериш менинг мақсадим. Олти нафар асосий футболчимиз бугунги учрашувда иштирок этмади, иккитасида жароҳат бор. Икки нафар футболчини ёшлар терма жамоасидан жалб этдик. Бундай ўйинлар футболчиларга ўсиш учун ёрдам беради. Бундай ҳолатдан нолигандан кўра, вазиятни қабул қилиш керак. Бор имкониятдан фойдаланишимиз керак.



- Карлуш Кейруш фаолияти давомида беш маротаба Тошкентга келган. Бугунги дурангни ҳисобга олмасак, қолган барча учрашувларда Кейруш жамоалари Ўзбекистонни мағлуб этган. Бундай статистиканинг сири нимада? Кейруш Ўзбекистонга қарши яхши ўйнай олишининг сиричи?

- Мен Ўзбекистонга ҳеч қачон ютқазмаганман, лекин Ўзбекистонни жуда яхши кўраман. Сизларни яна бир маротаба ЖЧга чиққанларингиз билан табриклайман. Мураббий сифатидаги менинг асосий ишим - ғалаба қозониш. Бугун майдонда икки ҳил футбол услубинин кўрдик. Ўзбекистон кўпроқ очиқ футбол намойиш этса, биз кўпроқ вертикаль футбол ўйнадик. Майдонда нима бўлишидан қаъти назар, мақсад ғалаба қозониш эди. Футболчилар майдонда курашишди ва жанг қилишди. Биз бугун ғалаба қозонишимиз керак эди, аммо бироз омадимиз келмади.

- Бугун, Ўмон терма жамоасиниг ўйини менга ёрқинроқ кўринди. Ўмон футбол федерацияси сизга аниқ бир вазифа юклатдими?

- Мақсадимиз - Жаҳон чемпионатига чиқиш. Биз Ўзбекистон билан бирга Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқчимиз. Йигитларим бугун намойиш этган иштиёқ мени хурсанд қилди. Биз кейинги ой Қатар ва БААга қарши ўйнаймиз. Устига-устак Қатар майдонида. Айнан Қатар майдонида. Ўша саналарга дунёда барча стадионлар банд бўлар экан ва биз шунинг учун Қатарда ўйин ўтказамиз. Қатарга қарши Қатарда ўйнаймиз. Улар шундай қарор қилишди. Биз ушбу учрашувларга тайёр бўлиб боришимиз керак, айниқса руҳий жиҳатдан.

- Ўмон халқи учун Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш нимани англатади деб ўйлайсиз?

- Орзунинг амалга ошиши. Бу бизнинг олдимизга қўйилган жиддий чақирув, лекин тўп ҳаракат тўхтамайди. Ҳисоб эса 0:0. Ўйин якунланганига қадар бизда имконият бўлади. Шунингдек, Ўмон мухлислари кўплаб сафар учрашувларига боришади. Агар Ўмон ЖЧГа чиқса, минглаб мухлислар АҚШга боради. 

- Агар Ўмон билан мундиалга чиқа олсам, бу менинг бешинчи мундиалим бўлади. Беш терма жамоа билан Жаҳон чемпионатига чиққан биринчи мураббий мен бўламан. Бора Милутинович АҚШ билан саралашда иштирок этмаган. Шунинг учун мен рекордчи бўлишга имкониятим бор. Агар ушбу натижага эришсам, Ўмон пойтахти Мускат шаҳридан Нью-Йоркгача сузиб бораман.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика