UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" (матнли трансляция)  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  7 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  14 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  112 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4

Жанубий Корея футболида ўзгаришлар бошланди Янгиликлар

Жанубий Корея футболида ўзгаришлар бошланди

ЖЧ-2018 саралаш босқичида Қатардан учралган мағлубиятдан сўнг Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Ули Штилике ишдан бўшатилди.

Шундан бери Корея футбол ассоциациясида ҳам ўзгаришлар рўй бера бошлади. Хусусан КФА техник қўмитаси раҳбари этиб 66 ёшли Ким Хо Гон тайинланди. У шу пайтгача ушбу бўлимни бошқариб келган Ли Ёнг Су ўрнини эгаллади. Ли Ёнг Су 15 июнь куни Шитилике билан биргаликда ўз лавозимидан олинганди.

Янги раҳбар Ким Хо Гоннинг илк иши миллий терма жамоага янги бош мураббий топиш бўлади. Мағлубиятга учраган бўлса-да, кореяликлар ҳамон гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб туришибди. Ж.Корея 31 август куни ўз майдонида Эронни қабул қилади ва 5 сентябрь Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси меҳмони бўлади.

Техник қўмитанинг янги раҳбари Жанубий Корея футболи учун кўп ишларни амалга оширган. Хусусан у мураббийлик қилган пайтда Корея 2004 йилги Олимпиада ўйинларида чорак финалга қадар борган. 66 ёшли мутахассис 1988, 1992 йилги Олимпиада ўйинлари ҳамда 1986 йилги жаҳон чемпионатида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган.

Ким Хо Гон 2015 йилдан бери КФА вице-президенти лавозимида ишлаб келаётганди.


Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика