UZ

Сўнгги янгиликлар

11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  4 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  2 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  33 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  27 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4

"Жаноб Вест Хэм" фаолиятини якунлади Янгиликлар

"Жаноб Вест Хэм" фаолиятини якунлади

Афсонавий Марк Нобл бутсаларини михга илди.

35 ёшли ярим ҳимоячи "Вест Хэм" уй ўйингоҳида фаолиятидаги охирги учрашувида иштирок этди. "Болғачилар" "Сити"га қарши ўйин олдидан жамоанинг кўп йиллик етакчиси учун махсус маросим ўтказишди.

Мухлислар унинг шарафига ажойиб перфоманс тайёрладилар, Марк эса кўзёшларини тийиб тура олмади. 16-дақиқада (Ноблнинг рақами) олқишлар садоси остида бутун стадион жумбушга келди. 

"Бугун бу ерда менинг катта оилам бор... ва мен "катта оила" деганда, 60 000 кишини назарда тутяпман", – деди футболчи таъсирли оҳангда.

Билсангиз керак, Марк ҳар ўйиндан сўнг анъанавий тарзда кийиниш хонасини тозалайди. Қойил қолиш керакки, у бу ишини сўнгги учрашувидан кейин ҳам амалга оширди.

"Жаноб Вест Хэм" 18 йил давомида "болғачилар" асосий жамоаси шарафини ҳимоя қилди – 549 та ўйин, 62 та гол, 61 та ассист. Ҳавас қиларли кўрсаткич!

Муаллифнинг телеграм каналига обуна бўлишни унутманг! >>> EkSport

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика