UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Андижон" меҳмондаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди   0 10:10"Пахтакор" майдонида очко олиш машаққати — "Қизилқум"нинг Тошкентдаги биринчи ва ягона ғалабасини эслаймиз  0 09:47Пеп Гвардиола: "Манчестер Юнайтед" Англия тарихидаги энг яхши жамоа ва доим ҳурматга лойиқ"  2 09:10"Пахтакор" чемпионат доирасида 12 та ўйиндан бери "Қизилқум"ни мағлуб этмоқда. Навоийликлар сўнгги бор қачон "шерлар"дан очко олган?  6 08:36Кроос нима сабабдан фаолиятининг чўққисида бутсаларини «михга» илганини тушунтирди  1 08:10Суперлига-2024 томошабинлар ташрифи: энг яхши кўрсаткичлар водий клубларига тегишли. Энг ёмони эса…  9 07:46Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  10 01:48"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи  4 01:16Италия А Сериясида мавсум ўйинчиси аниқланди  1 00:45МЮ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб қилса, тен Хаг жамоада қоладими?  7 00:25Флик "Барселона" билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Тез орада бу расман эълон қилинади  24 00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  3 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  10 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  21 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"

Ўзбекистон Кубогининг 3-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги ғалабадан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйиннинг бориши биз кутгандек ўтди ва натижа ҳам қаноатлантирди. Гуруҳдан чиқдик, курашишда давом этамиз.

- Кубокдаги 3та ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Дастлаб ўзимиздан паст лигада бўлган "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйнадик ва ўшанда ёшларга имконият бердик, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи ўйинда таркибни ўзгартирдик. Нима десам бўлади, пастки лига вакиллари билан ўйнаш жуда қийин, чунки уларда иштиёқ юқори бўлади, Суперлига вакиллари эса бўшашиброқ ўйнашади. Шу сабабли кубок ўйинларида асосан ёшлар майдонга тушишади ва бу уларга трамплин вазифасини ўтайди. Шу сабабли ёшлар бу ўйинларда ўзларини кўрсатиб, нималарга қодирлигини намойиш қилишлари керак. Бу эса кейинчалик уларга имконият берилиши учун хизмат қилади. Барчаси яхши ўтди, олдимизга қўйилган вазифани бажардик.

- "Локомотив" Сизга бегона клуб эмас, "Қизилқум"га кетишингизга қадар бу клубда ишлагансиз.

- "Локомотив" мен учун қадрдон клуб. Бу ерда ишлаганман, яхши хотиралар, хиссиётлар қолган. Шу сабабли бу ерга келиш, танишларни кўриш ёқимли. Бу ерда узоқ вақт ишлаганман, бу клубдан мамнунман. "Локомотив"га чемпионатдаги ўйинларда омад тилайман.



Рейтинг:    

Фикрлар

-1   
27 апр 22:39:08
JAFAR TOLIBOV
QOYIL JAMSHED AKA RAHMAT
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика