UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

"Пахтакор" майдонида очко олиш машаққати — "Қизилқум"нинг Тошкентдаги биринчи ва ягона ғалабасини эслаймиз Янгиликлар

"Пахтакор" майдонида очко олиш машаққати — "Қизилқум"нинг Тошкентдаги биринчи ва ягона ғалабасини эслаймиз

Бугун Суперлиганинг 9-тур учрашувлари давом этади.

"Пахтакор" ўз майдонида Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси билан беллашади. "Қизилқум"нинг Тошкентдаги ягона ғалабасига эса 23 йил тўлди. 2001 йилги мавсумда Сергей Шевченко бошчилигидаги жамоа бу ишни уддасидан чиққанди. Ундан бир йил олдин ҳам Шевченко пойтахтдан "Пахтакор" майдонидан 1 очко билан қайтган. Ушбу мутахассис кетма-кет икки йил "шерлар"дан сафарда очко олган навоийликлар тарихидаги илк мураббий ҳисобланади. 

Олий лига (Суперлига) - 2001. 20-тур

ПАХТАКОР - ҚИЗИЛҚУМ 1:2

31.07.2001. 7 000 томошабин. 

Голлар: Неъматулло Қутибоев - Спартак Муртазоев, Арслон Толипов

"Пахтакор": Олег Беляков, Қайрат Ўтабоев, Константин Сосенко, Геннадий Шарипов, Владислав Лютий (Мухтор Қурбонов 76), Владимир Баранов (Леонид Кошелев 40), Андрей Власичев, Баҳодир Сейткамолов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Алексей Жданов (Игорь Шквирин 61), Неъматулло Қутибоев

"Қизилқум": Борис Белошапка, Руслан Вагапов, Павел Гульманов, Даврон Одилов, Мурод Шарипов (Дамир Идрисов, 72), Сергей Дуб, Алексей Николаев, Спартак Муртазоев, Ринат Байрамов (Улуғбек Усмондиёров, 86), Шерзод Назаров (Ғаирбек Худойберганов, 64), Арслон Толипов


2001 йил "Қизилқум" 6, "Пахтакор" 2 ўринни эгаллаган. "Нефтчи" эса ҳозигача сўнгги бўлиб турган чемпионликни қўлга киритган. Юқоридаги натижа фақат ғалаба эди. 2010 йил эса "олтин изловчилар" Тошкентдан 0:0 ҳисобида бир очко билан ортга равона бўлган. Бу эса ҳозиргача жамоанинг "Пахтакор" майдонидан қўлга киритган сўнгги очкоси бўлиб турибди. Кейинги 14 учрашувнинг барида мезбонларнинг қўли баланд келган. Айрим ҳолатлар бўлганки, меҳмондўстликни жуда маромига етказган, 8:0, 7:0, 6:1, 6:0 каби йирик ҳисобларда ютуққа эришган. Ўзаро ўйинларнинг сўнгги 5тасида амалдаги чемпионлар 16та гол урган ва дарвозасидан 3та тўп олиб чиққан. 


Олий лига (Суперлига) - 2010. 13-тур

ПАХТАКОР - ҚИЗИЛҚУМ 0:0

13.06.2010. "Пахтакор" стадиони

"Пахтакор": Тимур Жўраев, Камолиддин Тожиев, Александр Клецков, Ғулом Ўрунов (Акмал Холматов, 5) (Санъат Шихов, 63) Мурод Холмуҳаммедов, Одил Аҳмедов, Дарко Маркович, Станислав Андреев, Артур Геворкян (Шерзод Каримов, 78) Милорад Януш, Александр Гейнрих 

"Қизилқум": Андрей Мелничук, Шерзод Шарипов, Андрей Ерохин, Шавкат Насибуллаев, Жасур Хасанов, Вадим Любинский, Аҳрол Рискуллаев, Леонид Кошелев, Шерали Жўраев (Собир Усмонхўжаев, 76) Руфат Исраилов, Владимир Постолатьев (Антон Лисюк, 88)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика