UZ

Сўнгги янгиликлар

16:18Мбаппе Олимпиадада қатнашмайди  1 15:55Черчесов – Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи  0 15:28"Боруссия Д" Терзичга янги шартнома таклиф қилади  0 15:00Жоэль Кожо "Динамо"даги фаолиятини давом эттиради  5 14:40"Олимпик" посбони, бразилиялик инсайд, нигериялик ҳужумчи. Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси  2 14:28"Реал" "Боруссия"га 4,5 млн евро тўлайди  3 14:00Лазизбек Мирзаевнинг бўлажак клуби Ла Лигага чиқди!  10 13:58Абдихолиқов хет-трик қайд этган "Насаф" - "Локомотив" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  4 13:36"Ювентус" "Лацио" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 13:08Англиянинг икки клуби "Лион" хавбекига қизиқмоқда  0 12:40"Барселона" ҳимоячиси билан хайрлашиши мумкин  4 12:14"Бавария" ҳимоячисини сотишга тайёр  0 11:48"Бавария" "Байер" ҳимоячисини сотиб олишга яқин  1 11:20Италия ҳимоячиси Евро-2024да қатнашолмайдиган бўлди  5 11:00Суперлига. «Андижон» — «Пахтакор» учрашувига қанча мухлис ташриф буюрди?  17

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"

Ўзбекистон Кубогининг 3-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги ғалабадан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйиннинг бориши биз кутгандек ўтди ва натижа ҳам қаноатлантирди. Гуруҳдан чиқдик, курашишда давом этамиз.

- Кубокдаги 3та ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Дастлаб ўзимиздан паст лигада бўлган "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйнадик ва ўшанда ёшларга имконият бердик, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи ўйинда таркибни ўзгартирдик. Нима десам бўлади, пастки лига вакиллари билан ўйнаш жуда қийин, чунки уларда иштиёқ юқори бўлади, Суперлига вакиллари эса бўшашиброқ ўйнашади. Шу сабабли кубок ўйинларида асосан ёшлар майдонга тушишади ва бу уларга трамплин вазифасини ўтайди. Шу сабабли ёшлар бу ўйинларда ўзларини кўрсатиб, нималарга қодирлигини намойиш қилишлари керак. Бу эса кейинчалик уларга имконият берилиши учун хизмат қилади. Барчаси яхши ўтди, олдимизга қўйилган вазифани бажардик.

- "Локомотив" Сизга бегона клуб эмас, "Қизилқум"га кетишингизга қадар бу клубда ишлагансиз.

- "Локомотив" мен учун қадрдон клуб. Бу ерда ишлаганман, яхши хотиралар, хиссиётлар қолган. Шу сабабли бу ерга келиш, танишларни кўриш ёқимли. Бу ерда узоқ вақт ишлаганман, бу клубдан мамнунман. "Локомотив"га чемпионатдаги ўйинларда омад тилайман.



Рейтинг:    

Фикрлар

-1   
27 апр 22:39:08
JAFAR TOLIBOV
QOYIL JAMSHED AKA RAHMAT
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика