Лазизбек Мирзаевнинг бўлажак клуби Ла Лигага чиқди!
03 июн 2024 14:00
Янгиликлар
Лазизбек Мирзаевнинг бўлажак клуби Ла Лигага чиқди!
"Леганес" Сегунда 42-турида "Эльче"ни мағлуб этди (2:0).
Мигель де ла Фуэнте 10-дақиқада гол урган бўлса, иккинчи тўп 45+5-дақиқада Хуан Круз томонидан киритилди.
"Леганес" мусобақа жадвалида 1-ўринни банд этди ва кейинги мавсум Примерада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-18 терма жамоаси сардори, ярим ҳимоячи Лазизбек Мирзаев 18 ёшга тўлгач, янги жамоаси сафига бориб қўшилади.
СЕГУНДА ЯКУНИЙ ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар