Жамшид Саидов: "Футболчиларим "Обод"га муносиб баҳо бера олмади, шекилли"

Narzulla Saydullayev
12 мар 2016, 18:59
"Обод" - "Бухоро" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов қатнашди.

- Бугун футболчилар рақибга муносиб баҳо бера олмади, шекилли? Шундай бўлса-да, кўп жиҳатлар бўйича ёмон ўйнадик. Келаси учрашувларда камчиликларни бартараф қиламиз, деган умиддаман, - дейди Саидов.

- Жамоа илк дақиқалардан ҳужумкор ўйин кўрсатиши кутилганди!?
- Мавсум энди бошланди. Ҳозир ҳужумкор ўйин ҳақида гапириш бироз эрта. Агар ўйин аввалида гол урганимизда учрашув бошқача кўриниш оларди.

- Жамоа яққол ҳужумчисиз ўйнаганини нима билан изоҳлайсиз?
- Нега? Таркибда ҳужумчилар бор. Улар бугун майдонга тушишди. Мурзоев эса, тайёр эмас.

- Жамоада номдор футболчилар бор. Лекин ўйин шунга мос бўлмади?!
- Тўғри, гапингизга қўшиламан. Аммо биз ҳали яхши ўйинларимизни кўрсатамиз.

- “Обод” ҳақида фикрингиз.
- Иштиёқи кучли жамоа, келаси учрашувларда омад тилаймиз.

- “Бухоро”да Тачмурод Агамуродов нима иш қилади?
- У маслаҳатчи мураббий. Шамакович билан ҳамкорликда ишлаймиз. Танаффусда ва бошқа пайтларда ўйинимизни муҳокама қиламиз.

- Захира ўриндиғи ҳақида нима дейсиз?
- Бизда тенг кучли таркиб бор. Захирадан тушадиганлар ўйинни бемалол кучайтира олади.


Фурқатбек Нишонов

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia