UZ

Сўнгги янгиликлар

12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  3 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  5 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  2 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  21 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  2 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   10 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  3 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4

"Жамоада жонимни бериб ўйнамоқдаман. Лекин бизни нотўғри тушунишди". Азим Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетиш қарори ва хориж жамоалардан таклифлар ҳақида Янгиликлар

"Жамоада жонимни бериб ўйнамоқдаман. Лекин бизни нотўғри тушунишди". Азим Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетиш қарори ва хориж жамоалардан таклифлар ҳақида

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" учрашувидан сўнг наманганликларнинг сардори Азим Аҳмедов инстаграмдаги расмий саҳифасида жамоадан кетганини эълон қилганди.

Натижада футболчига Суперлиганинг ва хорижнинг бир қатор жамоаларидан таклифлар келиб туша бошлади. Унга "Турон", "Локомотив" каби клублар оғиз солгани ҳақида ҳам эшитдик. Лекин якунда Азим Аҳмедов "Навбаҳор"да қоладиган бўлди. Айни пайтда у иккинчи даврага жамоаси билан тайёргарликни давом эттирмоқда. 

Кеча Тошкентда ўтган "Турон"га қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг Азим Аҳмедовга бир нечта саволлар билан юзландик.

- "Андижон" билан баҳсдан сўнг инстаграмдаги саҳифангизда жамоадан кетганингиз ҳақида пост жойладингиз. Бу шошилинчда қабул қилинган қарор эдими?

- Биринчи қарорим шундай эди. Ўша ўйиндан кейин бироз тушунмовчиликлар юз берди. Мен томон қаттиқ гаплар кўп бўлди. "Навбаҳор"да шунча йилдан бери меҳнат қилиб келяпман. Жонимни бериб ўйнамоқдаман. Лекин бизни нотўғри тушунишди. Кетаман, деб тургандим. Клуб раҳбарлари, Наманган вилояти ҳокими билан гаплашдим. Иккинчи даврани ҳам "Навбаҳор"да ўтказишга қарор қилдим. 

- Жамоа мағлубиятга учраган учрашувларда танқидлар, эътирозлар юзага келиши табиий. Бироқ нима учундир айнан энг кўп эътироз сиз томон ёғилиши одат бўлиб қолгандек...

- Тўғри, бу одат тусига кирган. Ҳамма нарса менинг зиммамга тушиб қолади. Ютилган ўйинда бизга ҳеч ким гапирмайди. Мағлубиятга учрасак, жамоа сардори Азим Аҳмедов айбдор бўлиб қолади. Бошқаларни айбини ҳеч гапиришмайди. Йўқ нарсага ҳам бизни айбдор қилаверишади. Шунга бироз ҳафа бўлдим. Умид қиламанки, бундан кейин ҳаммаси яхши бўлади. 

- Сизга "Турон" ва "Локомотив"дан жиддий қизиқиш бўлгани ҳақида эшитдик. Фаолиятингизни шу икки жамоадан бирида давом эттиришингиз мумкинмиди?

- "Турон" раҳбарлари билан телефон орқали гаплашдим. Бу жамоага ўтмоқчи бўлдим ҳам. "Навбаҳор"да қолишга қарор қилдим. Ўзимга қўшимча мотивация олдим. 

- Иккинчи даврага тайёргарлик жараёни қандай кетмоқда?

- Тайёргарлик режадагидек кетяпти. Эндиликда ғалабалар билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Бошқа йўлимиз ҳам йўқ.

- Самвел Бабаян билан терма жамоада бироз муддат ишлагансиз. Демак бу борада уни тушуниш сизда осонроқ бўляпти..

- "Пахтакор"да озгина вақт бирга ишлаганман. Лекин бундай яқинлик бўлмаган. Буни ўзи ҳам айтди. Энди биргаликда самарали меҳнат қилишимизга ишонаман. 

- Олдинги йилларда ҳам айтгандингиз ҳар доим трансферлар мавсумида сизга хориждан таклифлар келиб тушади. Балки бу борада яна ўйлаб кўриш вақти келгандир...

- Худога шукур нолимайман. Таклифлар бўляпти. Ҳозир "Навбаҳор"да бор кучим билан ўйнаб, бу борада қишда яна қарор қабул қиламан. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика