UZ

Сўнгги янгиликлар

16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  0 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  1 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   2 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  6 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  8 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3 14:029 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким?  4 13:36Депай "Атлетико"ни эркин агент сифатида тарк этади  2 12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  5 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  6 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  7 11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0

"Жамоада жонимни бериб ўйнамоқдаман. Лекин бизни нотўғри тушунишди". Азим Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетиш қарори ва хориж жамоалардан таклифлар ҳақида Янгиликлар

"Жамоада жонимни бериб ўйнамоқдаман. Лекин бизни нотўғри тушунишди". Азим Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетиш қарори ва хориж жамоалардан таклифлар ҳақида

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" учрашувидан сўнг наманганликларнинг сардори Азим Аҳмедов инстаграмдаги расмий саҳифасида жамоадан кетганини эълон қилганди.

Натижада футболчига Суперлиганинг ва хорижнинг бир қатор жамоаларидан таклифлар келиб туша бошлади. Унга "Турон", "Локомотив" каби клублар оғиз солгани ҳақида ҳам эшитдик. Лекин якунда Азим Аҳмедов "Навбаҳор"да қоладиган бўлди. Айни пайтда у иккинчи даврага жамоаси билан тайёргарликни давом эттирмоқда. 

Кеча Тошкентда ўтган "Турон"га қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг Азим Аҳмедовга бир нечта саволлар билан юзландик.

- "Андижон" билан баҳсдан сўнг инстаграмдаги саҳифангизда жамоадан кетганингиз ҳақида пост жойладингиз. Бу шошилинчда қабул қилинган қарор эдими?

- Биринчи қарорим шундай эди. Ўша ўйиндан кейин бироз тушунмовчиликлар юз берди. Мен томон қаттиқ гаплар кўп бўлди. "Навбаҳор"да шунча йилдан бери меҳнат қилиб келяпман. Жонимни бериб ўйнамоқдаман. Лекин бизни нотўғри тушунишди. Кетаман, деб тургандим. Клуб раҳбарлари, Наманган вилояти ҳокими билан гаплашдим. Иккинчи даврани ҳам "Навбаҳор"да ўтказишга қарор қилдим. 

- Жамоа мағлубиятга учраган учрашувларда танқидлар, эътирозлар юзага келиши табиий. Бироқ нима учундир айнан энг кўп эътироз сиз томон ёғилиши одат бўлиб қолгандек...

- Тўғри, бу одат тусига кирган. Ҳамма нарса менинг зиммамга тушиб қолади. Ютилган ўйинда бизга ҳеч ким гапирмайди. Мағлубиятга учрасак, жамоа сардори Азим Аҳмедов айбдор бўлиб қолади. Бошқаларни айбини ҳеч гапиришмайди. Йўқ нарсага ҳам бизни айбдор қилаверишади. Шунга бироз ҳафа бўлдим. Умид қиламанки, бундан кейин ҳаммаси яхши бўлади. 

- Сизга "Турон" ва "Локомотив"дан жиддий қизиқиш бўлгани ҳақида эшитдик. Фаолиятингизни шу икки жамоадан бирида давом эттиришингиз мумкинмиди?

- "Турон" раҳбарлари билан телефон орқали гаплашдим. Бу жамоага ўтмоқчи бўлдим ҳам. "Навбаҳор"да қолишга қарор қилдим. Ўзимга қўшимча мотивация олдим. 

- Иккинчи даврага тайёргарлик жараёни қандай кетмоқда?

- Тайёргарлик режадагидек кетяпти. Эндиликда ғалабалар билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Бошқа йўлимиз ҳам йўқ.

- Самвел Бабаян билан терма жамоада бироз муддат ишлагансиз. Демак бу борада уни тушуниш сизда осонроқ бўляпти..

- "Пахтакор"да озгина вақт бирга ишлаганман. Лекин бундай яқинлик бўлмаган. Буни ўзи ҳам айтди. Энди биргаликда самарали меҳнат қилишимизга ишонаман. 

- Олдинги йилларда ҳам айтгандингиз ҳар доим трансферлар мавсумида сизга хориждан таклифлар келиб тушади. Балки бу борада яна ўйлаб кўриш вақти келгандир...

- Худога шукур нолимайман. Таклифлар бўляпти. Ҳозир "Навбаҳор"да бор кучим билан ўйнаб, бу борада қишда яна қарор қабул қиламан. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика