Жалолиддиновга "нон бермаган" футболчи “Локомотив”дан кетди
19 янв 2021 21:15
Янгиликлар
Жалолиддиновга "нон бермаган" футболчи “Локомотив”дан кетди
Сербиялик ҳимоячи Слободан Райкович келиши муносабати билан “Локомотив” легионерлар лимитини сақлаб қолиш учун Жасур Жалолиддиновни футболчилар қайдномасидан чиқариб, кейинчалик “Тамбов”га ижарага берганди.
Райкович “темирйўлчилар” сафида 9 ўйинда майдонга тушди ва клуб мазкур баҳсларда ғалаба қозонолмади. Шу тариқа, томонлар келишган ҳолда шартномани бекор қилишга қарор қилди.
31 ёшли футболчи жорий мавсум РПЛда 5 баҳсда майдонга тушиб, 2 бор огоҳлантирилди ва битта қизил карточка олди. У москваликлар сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. Бунгача эса у "Перужа" сафида тўп тепган.
Ўхшаш янгиликлар
15:03
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 23
22:08
Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади 0
Фикрлар