Жаҳонгир Абдумўминов ОЧЛ-2021'да қатнашадиган жамоа сафига бориб қўшилди
02 фев 2021 21:50
Янгиликлар
Жаҳонгир Абдумўминов ОЧЛ-2021'да қатнашадиган жамоа сафига бориб қўшилди
“Локомотив” (Тошкент)ни эркин агент сифатида тарк этган Жаҳонгир Абдумўминов фаолиятини Вьетнамда давом эттиради.
У ўтган мавсум чемпиони Ханойнинг "Виеттел" жамоаси аъзосига айланди. Маълумотларга кўра, у ханойликлар билан бир йиллик шартнома тузган.
Мазкур клуб ОЧЛ-2021 “F” гуруҳидан жой олган бўлиб, унинг рақиблари “Би Жи Патхум Юнайтед” (Таиланд), “Ульсан Хёндэ” (Ж.Корея) ва плей-офф баҳси ғолиби бўлади.
Маълумот ўрнида 27 ёшли ярим ҳимоячи “темирйўлчилар”дан ташқари, “Машъал”, АГМК, “Металлург, “Сўғдиёна”, “Истиқлол” (Тожикистон), “Персия Жакарта” (Индонезия), “Андижон”, “Бухоро” каби клублар шарафини ҳимоя этган.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар