UZ

Сўнгги янгиликлар

15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  3 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клуби билан ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамов билан интервью!  3 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  4 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  7 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  4 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0 11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   2

Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди Янгиликлар

Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди

Озарбайжон пойтахти Бокуда мини-футбол (6х6) бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионатига старт берилди.

Маълумот учун, ушбу Жаҳон чемпионати ҳисоб бўйича бешинчиси бўлиб, бунгача 2015 йил АҚШ, 2017 йил Тунис, 2019 йил Австралия ва 2023 йил БААда ўтказилган. Ҳозирги мусобақада 32та жамоа қатнашяпти.

Бугун 21 май куни навбатдаги мундиал бошланди. Жаҳон чемпионати 1 июнга қадар давом этади. Қувонарлиси, ушбу мундиалда LLF Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор. Футболчиларимиз бугун гуруҳдаги дастлабки учрашувни Тошкент вақти билан 22:45да Руминияга қарши ўтказишади. Маълумот учун, Руминия амалдаги чемпион ҳисобланади.

A гуруҳи - Озарбайжон, Мавритания, Словения, Баҳрайн.
B гуруҳи - Руминия, Франция, Чад, ЎЗБЕКИСТОН.
C гуруҳи - Венгрия, Украина, Англия, Туркия.
D гуруҳи - Словакия, Болгария, Португалия, Ҳиндистон.
E гуруҳи - Мексика, Черногория, Таиланд, Коста Рика.
F гуруҳи - Қозоғистон,АҚШ,Босния ва Герцеговина, Польша.
G гуруҳи - Чехия, Грузия, БАА, Аргентина.
H гуруҳи - Сербия, Гана, Испания, Исроил.

LLF Ўзбекистон мини-футбол терма жамоаси гуруҳ учрашувларини Руминия, Франция ва Чад Республикаси терма жамоаларига қарши ўтказади.




1-тур. 21 май. 22:45
Руминия - Ўзбекистон

2-тур. 23 май. 15:00
Франция - Ўзбекистон

3-тур. 25 май. 13:45
Ўзбекистон - Чад Республикаси

Бугун Франция илк учрашувни Чад Республикасига қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоамиз делегация ва таркиби қуйидагича:

Жамоа раҳбари - Дониёр Ниёзов
Бош мураббий - Вусал Магеррамов
Жамоа менежери - Жамшид Исаев

Дарвозабонлар:
Шерзод Мирзараҳимов (HAYOT BANK)
Бекзод Амануллаев (HAYOT BANK)
Умиджон Ярбеков (UZPOST)

Футболчилар:
Бекзод Мирсаидов (HAYOT BANK)
Жамшид Исломхўжаев (OLD SCHOOL)
Камолиддин Мусаев (PROGRESS)
Руслан Веклич (VOSTOK)
Азиз Маматов (HAYOT BANK)
Асрор Рўзматов (UZDTV)
Аҳрор Умаржонов (ERMAK)
Элёр Омонжонов (PROGRESS)
Дониёр Ҳасанов (HAYOT BANK)
Ўткир Эргашев (HAYOT BANK)
Абдумалик Абдураҳимов (ARG'IN)
Азизбек Темиров (METRO)

Мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионатида вакилларимизга омад тилаб қоламиз. 



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика