UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми?)  5 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  3 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  11 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  9 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  11 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  11 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  3 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  6 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  2 00:40Суперлига. Абрамов бошчилигидаги "Динамо" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дербида "Нефтчи"га мағлуб бўлди  1 00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  13

Жаъфар Ирисметов: "Россия матбуотида чоп этилган интервьюдаги барча гап ўзимга тегишли" Янгиликлар

Жаъфар Ирисметов: "Россия матбуотида чоп этилган интервьюдаги барча гап ўзимга тегишли"

"Обод" - "Андижон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Жаъфар Ирисметов ўз фикрларини билдирди.

"Мухлисларимизни табриклайман. Кутилган ўйинни намойиш этдик, аммо биринчи бўлимдаги қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди. "Андижон"дан бошқача ўйин кутгандик.

Энг муҳими ўзимизга керакли бўлган очкони қўлга киритдик. Жамоада ички муҳит яхши, акс ҳолда бугун 10 киши бўлиб қолиб ютқазиб қўйган бўлардик.


- Яхши ўйнаб турган Норхоновни алмаштирдингиз...
- Норхонов оёғида муаммо борлиги учун алмаштиришимизни сўради. Шу боис унинг ўрнига бошқа ҳужумчи Алишер Шоғуломовни майдонга туширдик. Бугун "Обод" кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Бугун майдонда нима бўлганини барча кўрдику.

- Яқинда Россия сайтида сизнинг интервьюингиз чоп этилди. У ердаги барча гаплар сизникими ёки бўрттирилганми?
- Россия матбуотида чоп этилган интервьюда барча гап ўзимга тегишли. Бироқ баъзи ўзбек сайтлари буни бироз бўрттириб юборишди. Мен терма жамоа ёки мураббий ҳақида фикримни билдирмаган эдим. Ўзбекистоннинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларининг Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани учун болалар футболида пасайиш бўлаётганини айтгандим. Ўзимнинг болаларим ҳам футбол ўйнашади. Барчасини кўриб турибман. Журналистларимиз мени Самвел Бабаянга қарши қилиб қўйишди. Бор гап шу", - дейди Жаъфар Ирисметов.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика