UZ

Сўнгги янгиликлар

09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  3 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  6 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  3 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  10 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  1 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  17 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  1 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  4 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  2 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  16 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  14 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  17 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0

Жаъфар Ирисметов: "Россия матбуотида чоп этилган интервьюдаги барча гап ўзимга тегишли" Янгиликлар

Жаъфар Ирисметов: "Россия матбуотида чоп этилган интервьюдаги барча гап ўзимга тегишли"

"Обод" - "Андижон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Жаъфар Ирисметов ўз фикрларини билдирди.

"Мухлисларимизни табриклайман. Кутилган ўйинни намойиш этдик, аммо биринчи бўлимдаги қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди. "Андижон"дан бошқача ўйин кутгандик.

Энг муҳими ўзимизга керакли бўлган очкони қўлга киритдик. Жамоада ички муҳит яхши, акс ҳолда бугун 10 киши бўлиб қолиб ютқазиб қўйган бўлардик.


- Яхши ўйнаб турган Норхоновни алмаштирдингиз...
- Норхонов оёғида муаммо борлиги учун алмаштиришимизни сўради. Шу боис унинг ўрнига бошқа ҳужумчи Алишер Шоғуломовни майдонга туширдик. Бугун "Обод" кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Бугун майдонда нима бўлганини барча кўрдику.

- Яқинда Россия сайтида сизнинг интервьюингиз чоп этилди. У ердаги барча гаплар сизникими ёки бўрттирилганми?
- Россия матбуотида чоп этилган интервьюда барча гап ўзимга тегишли. Бироқ баъзи ўзбек сайтлари буни бироз бўрттириб юборишди. Мен терма жамоа ёки мураббий ҳақида фикримни билдирмаган эдим. Ўзбекистоннинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларининг Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани учун болалар футболида пасайиш бўлаётганини айтгандим. Ўзимнинг болаларим ҳам футбол ўйнашади. Барчасини кўриб турибман. Журналистларимиз мени Самвел Бабаянга қарши қилиб қўйишди. Бор гап шу", - дейди Жаъфар Ирисметов.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика