UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  0 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  2 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  9 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  0 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  8 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  9 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  8 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  3 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  1

Июнь ва июль ойларининг умумий лауреатлари маълум бўлди Янгиликлар

Июнь ва июль ойларининг умумий лауреатлари маълум бўлди

Ўзбекистон Чемпионатининг июнь ва июль ойларидаги энг яхши мураббийи ва ўйинчисини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада «Пахтакор» бош менежери Самвел Бабаян ва «Қизилқум» ҳимоячиси Акмал Рустамов ғолиб чиқди.
Ўзбекистон чемпионатининг июнь ва июль ойларидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 1-5 август кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар Олий Лига ва Биринчи Лига клубларида фаолият олиб бораётган жами 7 нафар мураббий ва 15 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббийлар ўртасидаги баҳсда Самвел Бабаян учинчи марта ғолиб чиқди. «Пахтакор» бош менежери бунгача март ва апрель ойларида ҳам тенгсиз деб топилганди. Май ойида энг яхши мураббий сифатида тан олинган «Локомотив» бош мураббийи Вадим Абрамов бу сафар иккинчи бўлди – Абрамов март ва апрель ойи сўровномаларида тўртинчи бўлганди. Энг яхши мураббийларнинг кучли бешлигидан, шунингдек, «Истиқлол» бош мураббийи Камол Жўнашев, «Қизилқум» бош мураббийи Юрий Лукин, шунингдек, «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва «Орол» устози Неъматулла Қутибоев ўрин олди.

Футболчилар орасида «Қизилқум» ҳимоячиси Акмал Рустамов июнь ва июль ойларининг энг яхши футболчиси деб топилди. Кучли бешликдан, шунингдек, «Машъал» вакили Зоҳир Қўзибоев, «Шўртан» дарвозабони Элдор Тожибоев «НБУ-Осиё» футболчиси Абдулатиф Абдуқодиров ва «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров ўрин олди. Маълумот учун, март ва май ойларида «Пахтакор» вакили Жамшид Искандеров, апрель ойида эса айнан шу жамоа ҳимоячиси Егор Кримец Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Июнь ва июль ойларининг энг яхши футболчиси» сўровномасининг кучли бешлиги:
1. Акмал Рустамов («Қизилқум») – 50 балл.
 2. Зоҳир Қўзибоев («Машъал») – 40 балл.
 3. Элдор Тожибоев («Шўртан») – 30 балл.
 4. Абдулатиф Абдуқодиров («НБУ-Осиё») – 20 балл.
 5. Жамшид Искандеров («Пахтакор») – 18 балл.

«Июнь ва июль ойларининг энг яхши мураббийи» сўровномасининг кучли бешлиги:
1. Самвел Бабаян («Пахтакор») – 58 балл.
 2. Вадим Абрамов («Локомотив») – 44 балл.
 3. Камол Жўнашев («Истиқлол») – 40 балл.
 4. Юрий Лукин («Қизилқум») – 28 балл.
 5. Рўзиқул Бердиев («Насаф»), Неъматулла Қутибоев («Орол») – 10 балл.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика