UZ

Сўнгги янгиликлар

20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  4 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  4 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  3 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  13 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  3 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  4 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  17 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  7 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  3

Иван Бошкович: "Исталган жамоа рақибдан бир киши кўп бўлиб қолса, ғалаба учун ўйнаши керак" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Исталган жамоа рақибдан бир киши кўп бўлиб қолса, ғалаба учун ўйнаши керак"

Coca Cola Суперлигаси 9-тури доирасида "Андижон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.


- Кўрдингиз, учрашув якунигача босимга бой ўйин бўлди. Учрашув мухлислар учун ҳам қизиқарли кўриниш олди, чунки иккита гол сўнгги дақиқаларда урилди. Биринчи бўлимда "Андижон" футболдаги ўша етти асосий элементни ҳисобга олсак, биздан кўра бир бош устунроқ ўйнади. Нафақат натижада ютқаздик, балки, курашларда ҳам мағлуб бўлдик, жуда ожиз кўриндик, яхши ҳимоялана олмадик. Машғулотларда тўп билан қандай ишлаган бўлсак, бугун шундай бўлмадик, секин ҳаракатландик. Танаффусдан кейин режаларни ўзгартирдик, захирадан уч футболчи майдонга тушди. Барча футболчининг ўйинидан мамнунман, захирадан тушаётганлар ҳам ўйинин кучайтира олишди. Йигитлар охиригача ҳаракат қилишди. Рақибдан бир киши кўп бўлиб қолганимиз эса кўпроқ вазият яратишимизга туртки бўлди. Қанотлардан кўпроқ ҳужумга ўтдик. Томонларни тез ўзгартириб, жарима майдончасига ёриб кира бошладик. Якунда иккита гол уриш насиб қилди. Биринчидан бу маҳоратга боғлиқ бўлди. Бунгача "Андижон" барчасига улгураётганди, яхши ҳимояланди. Ҳисобнинг 1:1 бўлгани эса рухий томондан ёрдам бўлди. Иккинчи голни уриш учун етарлича вақт бор эди ва рақибларнинг жарима майдончаси атрофига жойлашишни бошладик. Якунда жамоага ғалаба келтирган голни ура олдик. 

- Биринчи бўлимда ўтказиб юборилган голда ҳимоячилар бир-бирига ёрдам беришмади. Ўша вазиятда нима бўлганди?

- Балки ҳимоячилар ўртасидаги муносабатда, яъни ўзаро тушунишда муаммо бўлгандир. Тўп ҳаводан яхши узатилди. "Андижон" футболчиси жуда қийин позициядан гол урди. Ҳимоячиларнинг ўзаро тушуниши узилиб қолгани ҳужумчига ёрдам берди. Қийин нуқтадан чиройли гол урилди. Айтдим, биринчи бўлимдаги ўйинимиздан жуда ва жуда норозиман. Барча футболчилар ўз даражасидан, имкониятидан бир поғона паст ўйнади. 

- Биринчи бўлимдаги 0:1 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ғалабага ишондингизми?

- Албатта. Биз биринчи голни уриш учун қаттиқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Шундан кейин иккинчи голни уришга етарлича вақт бор эди, ундан ташқари, бир киши кўп бўлиб қолдик. Йигитларнинг ўзи ҳам бунга ишонишди ва ғалаба учун ўйнашди. Тезкор голлар уриб ташлашди. Нафақат мен, балки, ҳамма ғалабага ишонди. Аслида рақиб бир киши кам бўлиб қолганидан кейин исталган жамоа ютиш учун ўйнаш ҳам керак.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика