Италияда 4 майдан карантин қоидалари юмшатилади
26 апр 2020 16:29
Янгиликлар
Италияда 4 майдан карантин қоидалари юмшатилади
Бу ҳақда мамлакат премьер-министри Жузеппе Конте маълумот берди.
Ушбу хабар футбол оламига ҳам тегишли. 4 май кунидан эътиборан индивиуал машғулотларга рухсат берилади, 18 май кунидан эса клублар жамоавий машғулотларни бошлаши мумкин бўлади.
"4 май кунидан эътиборан ишлаб чиқариш ва мамлакат бизнесларини қайта ишга тушириш борасида ишлар олиб боряпмиз.
Қаттиқ карантинни узоқ вақт давом эттириб бўлмайди, бу ҳолатда мамлакатнинг иқтисодий тизими ишдан чиқади. Кейинги ҳафтада режаларимиз борасида батафсил маълумот берамиз", - деди вазир.
Италияда ресторан ва барлар 4 май кунидан ишламаслиги аниқ, мактаблар эса сентябрдан иш бошлаши мумкин. Шунингдек, яқин 2-3 ой давомида одамларнинг бир жойда йиғилиб қолишига рухсат берилмайди.
Италияда 195 351 нафар инсон вирусдан зарарланган. Шулардан 26 384 нафари вафот этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Фикрлар