Италия футбол федерацияси А Серия жорий мавсумини эртароқ якунлаш бўйича 3 хил вариантни кўриб чиқмоқда
10 мар 2020 21:55
Янгиликлар
Италия футбол федерацияси А Серия жорий мавсумини эртароқ якунлаш бўйича 3 хил вариантни кўриб чиқмоқда
Коронавирус тарқалиши хавфи туфайли юқори дивизион баҳслари 3 апрелга қадар қолдирилган эди.
Италия футбол федерацияси (FIGC) президенти Габриэле Гравина А Сериянинг 2019/20 йилги мавсумини тезроқ тугатиш бўйича қуйидаги таклифларни берди:
- чемпион аниқланмайди, аммо еврокубокларда қатнашувчи жамоалар турнир жадвалининг айни ҳолати бўйича танлаб олинади;
- мавсумни чемпионат жадвалининг ҳозирги ҳолати бўйича якунлаш;
- чемпионлик учун курашувчи ва B Серияга тушиб кетадиган жамоалар ўртасида плей-офф баҳсларини ўтказиш.
Ушбу вариантларнинг бари 23 март куни ўтказиладиган ижроия қўмитанинг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилади.
Фикрлар