UZ

Сўнгги янгиликлар

21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  0 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  5 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14

Испанияда келишилган ўйинларни ёппасига аниқлашмоқда: "Реал" собиқ футболчиси ҳибсга олинди Янгиликлар

Испанияда келишилган ўйинларни ёппасига аниқлашмоқда: "Реал" собиқ футболчиси ҳибсга олинди

Испания мавсумнинг шов-шувли қисми старт олди.

Испания чемпионати якунланганидан бир неча кун ўтиб полиция "Ойкос" (Қадимги Грецияда уйни шундай деб аташган) номли катта масштабдаги операция ўтказди. Мақсад - келишилган ўйинлар ташкилотчилари ва иштирокчилари тармоғини аниқлаш.


Тонгги еттида Уэска, Малага, Ла-Корунья, Мадрид ва Вальядолидда қора формали кишилар ишга киришишди: Тинтиш ишларини ўтказиб, бир неча кишини қўлга олишди.


Шубҳа остидагилар 20га яқин инсон: Футболчилар, мансабдорлар, фаолиятини якунлаган ўйинчилар ва хатто шифокор. Ҳозирча 6 нафар шахс қўлга олинган (уларнинг деярли барчаси уйда).

Ҳаммаси жуда жиддий, Испаниянинг асосий спорт газетаси Marca муқовасига эътибор беринг: "Футболдаги қора кун".


Қайси ўйинлар?

Полиция рўйхатида 10тача шубҳали учрашув мавжуд, 5таси аниқланган.


Асосий эпизод - ўтган йили Сегунда доирасида ўтказилган "Уэска" ва "Химнастик" ўртасидаги учрашув. Сўнгги турдан олдинги ўйин, "Уэска" ЛаЛигага чиқиб бўлган (рақиб хатто шараф йўлакчасини ташкиллаштириб берган), "Химнастик" эса жон сақлаб қолиши керак эди. Натижада таррагонияликлар 72-дақиқадаги гол билан ғалаба қозонишди. Иккинчи бўлим ҳисоб 0:0 пайтида назорат тизими Украина ва Осиёдаги шахслар баҳс аутсайдерига катта пул тикиб ташлаганини аниқлади, кўплаб букмекерлик конторалари (тотализаторлар) учрашувни сайтдан олиб ташлашди (бу ҳақида кейинроқ).


ЛаЛига ўйинлари ҳам шубҳа остида, аммо бу ерда ҳам "Уэска". 36-турда улар қизил карточка олиб, 98-дақиқада гол ўтказиб, "Бетис"га мағлуб бўлишди (1:2), 37-турда эса "Валенсия" "Уэска"ни "сочиб ташлади" (6:2).


Рўйхатда ЛаЛиганинг 38-тур баҳси ҳам мавжуд (бу сафар "Уэска"сиз): "Валенсия" меҳмонда "Вальядолид"ни мағлуб этиб (2:0), келаси мавсум Чемпионлар лигасида ўйнаш имкониятини қўлга киритди. Ғалаба бўлмаганда, улар ЧЛсиз қолишарди. Бу холат бўйича ҳозирча аниқ айбловлар қўйилмалаган (ёки биз улар ҳақида билмаймиз) - фақат "Вальядолид"нинг собиқ футболчиси қўлга олинган.


Навбатдаги шубҳали баҳс тўртинчи дивизиондан. Бу ерда ҳам батафсил маълумот йўқ, аммо "Кариньен" - "Сариньен" (2017/18 мавсум) учрашуви тахмин қилинмоқда. Ҳа, клубларнинг номи битта ҳарфга фарқ қилади, бу ярим профессионал жамоалар: Текширув натижаларига кўра, улар биринчи ўйинда келишув шартларини бажара олишмаган (қандай келишув эканлиги очиқланмаган), иккинчисида эса улар қўлга тушишди.


Кимлар ҳибсга олинди?

- Дастлабки маълумотларга кўра, гуруҳ етакчиси "Реал" собиқ футболчиси Рауль Браво экан. "Қироллик клуби"нинг 38 ёшли тарбияланувчиси "галактикос" даврида жамоада тўп тепган, 6 йил давомида мадридликлар шарафини ҳимоя қилиб, мавсумда 15та учрашув ўтказган. Дэвид Бекхэм билан дўстлашган ва айнан шу дўстлик туфайли у узоқ вақт асосий таркиб футболчиси бўлиб ўйнаган дейишади. Чап қанот ҳимоячисини Роберто Карлосга таққослашарди, аммо кейин у ҳимоя марказига ўтди ва асосий таркибдан тушиб қолди. Браво фаолиятини тўрт йил олдин Грецияда якунлаган.

Ундан ташқари яна уч нафар собиқ футболчи қўлга олинди, бошқаларни гаров эвазига қўйиб юборишди.


- Борха Фернандес. "Вальядолид" собиқ футболчиси, фаолиятини жорий мавсум "Валенсия"га қарши баҳсда якунлади. Тонгги 11да у "Вальядолид" президенти Роналдо билан клубда эгаллайдиган мансабини муҳокама қилиши керак эди, аммо полиция унинг режаларини бекор қилди.


Адвокат сўзларига кўра, 38 ёшли футболчи ҳаммасини рад этмоқда. "Борханинг хафалигини тушуниш учун, унга боқишнинг ўзи етади. "Вальядолид"да унга ишонишарди, у сардор эди. Борха полиция билан ҳамкорлик қилмоқда ва қамалиш ниятида эмас". "Вальядолид"дагилар шокда: "Борха ҳалол инсон, у ишончга муносиб инсон".


- Иньиго Лопес. Жорий мавсум "Депортиво"да ўйнади. У бир неча йил олдин "Реал"ни Испания Кубогида 4:0 ҳисобида мағлуб этган "Алькоркон" сафида ўйнаган.


- Карлос Аранда. Унинг ягона муваффақияти - ЛаЛиганинг саккизта клубида ("Вильярреал", "Альбасете", "Севилья", "Нумансия", "Осасуна", "Леванте", "Сарагоса" ва "Гранада") ўйнаб, рекорд ўрнатган. Тўрт йилдан бери футболчи эмас. Унинг схемадаги роли ошкор қилинмаган.


- "Хетафе" футболчиси Самуэль Сайс ҳибсдан қутилиб қолди, ҳозир у оиласи билан Ибицада дам олмоқда. У махсус операция ҳақида янгиликни ўқиганида, ўзи полицияга келиб, кўрсатма берди ва уни қўйиб юборишди.


- "Фуэнлабрада" футболчиси Карлос Кабальеро ва "Кариньена" собиқ ўйинчиси Карлос Брионес билан ҳам шундай бўлди: Сўроқдан сўнг озод қилишди.


- "Уэска" президенти Агустин Ласаоса, клуб тиббий штаби раҳбари Хуан Галиндо қамоққа олинди. "Уэска" собиқ спорт директори Эмилио Вегу сўроқ қилинди. Клуб эса расмий баёнот берди: "Уэска" айбдор эмас, клуб адолат тарафдори ва ҳозирча айбсизлик презумпцияси амалда. Офисда текширув ишлари ўтказилди.


Ҳибсга олинганлар орасида фақат Иньиго Лопеснинг "Реал"га боғлиқ тарафи йўқ. Аранда, Фернандес ва Браво "қаймоқранглилар" ёшларида ўйнашган. Шу билан бирга улар "Гранада" ва "Нумансия"да тўп тепишган. Лопес эса Ласаоснинг "Уэска"сида ўйнаган.


Барча ҳибсга олинганлар камида уч суткани қамоқда ўтказишади.


Келишилган ўйинлар қандай ташкиллаштирилган?


Полиция ҳозирча ҳаммасини ўрганиб чиқмоқда.

- "Келишуха"лар ташкилотчилари мавсум боши ёки охиридаги баҳсларни танлашган

- Тикишлардан пул топиш учун футболчилар билан келишиб олишган, тажрибали футболчилар ва сардорлар билан ҳамкорлик қилинган

- Футболчилар рози бўлганидан сўнг, келишилган пулларнинг ярмини нақд пулда тўланган

- Қолган қисмини иш якунланганидан сўнг тўлашган.

Қўлга олинган деярли барча шахслар бир типдаги инсонлар - тажрибали футболчилар ёки испан клублари кийиниш хонасида таниши бор бўлган собиқ футболчилар. Оддийроқ қилиб айтадиган бўлсак, ҳаммаси қуйидагича ишлаган: Тажрибали футболчи "келишуха" гуруҳи билан мулоқотдан сўнг, жамоадошларини (ҳаммани эмас, танланганларни) керакли натижа қайд этишга кўндириб, бу схемани ҳеч ким ҳеч қачон аниқлай олмаслиги ҳақида ваъда беради. Ҳаммаси ҳом-ҳаёл бўлиб чиқди.


Уларни қандай аниқлашди?

2018 йилнинг май ойида ЛаЛиганинг ўзи полицияга мурожаат қилди, текширув ишлари бир йил давом этди, лиганинг хавфсизлик ва ҳимоя бўйича департаменти полиция билан ҳамкорлик қилди. Бу департамент 2013 йил ЛаЛига президенти Хавьер Тебас томонидан яратилган.


2018 йилда департаментни миллий полиция раҳбари собиқ ўринбосари Флорентино Вильябона бошқара бошлади. У футболга келгунига қадар ЭТА (Баскларнинг террористик ташкилоти)нинг 30дан ортиқ жангарисини ҳибсга олган.


Департамент икки бўлимга ажралган: Хавфсизлик бўлими (мухлислар билан ишлашга жавоб беради, бошлиқ - Хуан Диего Гонсалес) ва ҳимоя бўлими (шубҳали ўйинларни аниқлайди, раҳбар - собиқ полициячи Иньяки Арбеа).


Бу бўлимда келишилган ўйинлар механикасини батафсил тушунтириб беришади ва хатто уларни даражага ажратишади.


- Биринчиси: "Тоза" келишилган баҳс, натижа учун ўйин. Бундай учрашувларни аниқлаш осон, улар одатда икки томон билан тўғридан-тўғри алоқада бўлади. Кўпинча футбол давраларидаги миш-мишлар туфайли уларнинг олдини олишади.

- Иккинчиси: Тотализаторга пул тикиш. Бу ишни кўпроқ ўртамиёна клублар амалга оширишади. Учинчи шаҳслар маълум бир натижага пул тикади (масалан, баҳсда учтадан кўп сариқ карточка бўлади), футболчилар уларни ишлаб олишади, тотализатордан келган пул бўлиб олинади. Испанияда автоматлаштирилган TYCHE номиторинг тизими мавжуд. Бу тизим коэффициентларни назорат қилади ва аниқ бир ўйинга 1дан 5гача баҳо қўяди. Иккидан баланд баҳо олган учрашув - лига мутахассислари томонидан текширилади. "Уэска" - "Химнастик" баҳсига 4 ва 5 атрофида баҳо қўйилган.

- Учинчиси: Аралаш вариант. Бу ерда футболчилар тотализаторга пул тикишади ва маълум бир маблағ эвазига керакли натижани қайд этишади.

Ҳимоя департаменти клуб вакиллари, футболчилар ва мураббийлар билан тез-тез семинар ва учрашувлар ўтказиб, уларни бир нарсага ишонтиришга уринади: Келишилган ўйинларда иштирок этиш нотўғри.

"Олдини олиш ишларидаги энг муҳими - футболчилар билан мулоқот. Биз семинар ва воркшоплар ўтказамиз, ЛаЛига, Сегунда, Сегунда Б, терсера (тўртинчи дивизион), аёллар ЛаЛигаси, аёллар сегундаси ва бошқа лигаларда иштирок этувчи клубларнинг кийиниш хонасида бўлганмиз. Уларга шубҳали баҳсларда нима қилиш кераклигини тушунтирамиз. Менимча, бу ёрдам беряпти"- дейди Иньяки Арбеа.


Департамен февралда янги ҳисоботни тақдим этди. Унга кўра, шубҳали баҳслар сони сезиларли даражада камайган. 2017/18 мавсум испан футболида 29та шубҳали баҳс аниқланган бўлса (TYCHE тизими ёрдамида), навбатдаги ҳисоботга бор-йўғи 5та учрашув киритилди. Испанияда футбол баъзида адолатсиз бўлишидан уялишмайди. Қоида бўйича ОАВ шубҳали ўйинларни лигадан билиб олади, тескариси эмас.

17/18 мавсум якунларига кўра, Испанияда 53 киши қўлга олинди, полицияга 39та ариза берилди ва уларнинг 9таси судгача етиб борди. Жорий мавсум ЛаЛига полицияни 18та шубҳали баҳсдан бохабар қилди ва тез орада судда кўриб чиқилиши керак бўлган 9та расмий баёнот юборди. Асосан бу қуйи дивизионлар, аммо департамент "Леванте" ҳамда "Сарагоса" ўртасидаги келишилган ўйинни аниқлашда тўғридан-тўғри иштирок этди. Баҳс 2011 йил ўтказилган, аммо фақат 7 йил ўтиб иш қайта олчилди ва ҳаммаси тасдиқланди.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика