UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Агарда "Барселона" Ольмони рўйхатдан ўтказса, ЛаЛига клублари исён кўтармоқчи  0 00:50Рэшфорд Осиё томон йўл олишни истамади, унинг мақсади бошқа  0 00:19"Реал" сайлов ўтказишга тайёрланмоқда  0 23:50Канисарес: "Лапорта ишончни йўқотди"  2 23:33"Брайтон" футболчиси Файзуллаев билан жамоадош бўлиши мумкин  0 23:13Италия Суперкубоги. "Интер" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 22:55Ольмо умид қилишда давом этади  3 22:26Тибо Куртуа: "Бизни кўп пул ишлаб топаётганимиз баҳона бўлмаслиги керак"  13 21:58Эрон. "Истиқлол" кетма-кет тўртинчи марта дуранг ўйнади  1 21:26Френки де Йонг "Барселона"га келишдан олдин кўпроғини истаганини айтди  4 20:59"Арсенал" собиқ футболчиси Мартинеллини танқид қилди  2 20:28Консейсау: "Бундай катта клубда натижа доим биринчи ўринда"  2 20:01Карло Анчелотти: "Биз билан Ла Лига чемпионлиги учун курашда Барселона" ҳам, "Атлетико" ҳам бир хил имкониятга эга"  0 19:44"Арсенал" Влаховични қишки трансфер ойнасидаёқ сотиб олмоқчи  1 19:29"Барселона"да ишлашни истайсизми? Клуб ошпаз изламоқда  7

Исломбек Исоқжонов: "Олмалиқ" билан бир йиллик шартнома туздим" Янгиликлар

Исломбек Исоқжонов: "Олмалиқ" билан бир йиллик шартнома туздим"

Охирги йилларда биринчи лигада тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб келаётган Исломбек Исоқжонов элита вакилларида қизиқиш уйғота бошлади.
21 ёшли ҳужумчига айниқса "Олмалиқ" жиддий таклиф билан чиқди. Шу боис наманганлик футболчи Игорь Шквирин бошқарувидаги жамоа йиғинига бориб қўшилди.
Ўқувчиларимизга яхши маълумки, Игорь Анатольевич биринчи лигадаги футболчиларни ҳам доимо кузатиб боради. Айниқа унда ўзини кўрсатаётган тўпурарларни ўз жамоасига таклиф этиб, кашф этиб келган. Мўйдин Мамазулумов бунга яққол мисол бўла олади. Бугун "Олмалиқ" биринчи йиғинини якунлади. Шундан сўнг Исоқжонов билан қисқача суҳбатлашдик.

- "Хотира-79"да ўйнаб юрган пайтларимда, Тошкентга бир неча сафарга келиб чемпионат ўйинларида иштирок этдик. Айнан мазкур ўйин чоғида "Олмалиқ" мураббийлари ўйинимни диққат билан кузатган. Кейин адашмасам, бундан 2-3 ой илгари таклиф билан чиқишганди", - дея гап бошлади Исломбек Исоқжонов.

- Шундан сўнг уларга ваъда бердим ва биринчи даврадан сўнг жамоа йиғинига бориб қўшилдим. Аслида олий лигада ўйнаш вақти келганди. Шунингдек элита жамоасида ўйнаш иштиёқи юқори эди. "Олмалиқ" мен учун энг қулай вариант бўлди деб ўйлайман.

- Иккинчи даврани эндиликда "Олмалиқ"да ўтказишим аниқ бўлиб улгурди. Яқинда жамоа билан бир йиллик битимга имзо чекдим.

- Янги клубда мени илиқ кутиб олишди. Футболчиларнинг айримлари билан танишман. Қолганлари билан энди-энди танишиб бормоқдамиз. Хулласа киришиб кетишим осон бўлди.

- Йиғин давомида ўтказилган синов-назорат ўйинларида мураббийлар мени ҳам синаб кўрди. Машъалга қарши баҳсда майдонга тушдим. Ёмон эмас. Насиб қилса бу ерда ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман.

- Аввалги жамоам "Хотира-79" билан дўстона хайрлашдим. Раҳбарият ва мураббийлар менга янги жамоада омад тилади. Кейинчалик ҳам бу жамоага бефарқ бўлмайман", - дейди Исоқжонов. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика