UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи  1 01:16Италия А Сериясида мавсум ўйинчиси аниқланди  1 00:45МЮ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб қилса, тен Хаг жамоада қоладими?  3 00:25Флик "Барселона" билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Тез орада бу расман эълон қилинади  21 00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  8 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  17 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  1 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  9 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  4 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  29 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  8 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43

Ислом Исмоилов: "CAFA турнирида кучсиз жамоалар йўқ, Душанбега ўз ўйинимизни кўрсатиш учун келдик" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "CAFA турнирида кучсиз жамоалар йўқ, Душанбега ўз ўйинимизни кўрсатиш учун келдик"

Хабарингиз бор, эртадан Тожикистонда CAFA U-17 мусобақаси старт олади.

Ўзбекистон бу турнирга Ислом Исмоилов устозлик қилаётган U-15 терма жамоаси билан ташриф буюрган. Вакилларимиз эртага илк учрашувда Эрон U-17 терма жамоасига қарши майдонга чиқади.  

Бугун мусобақа олдидан ташкилий ишлар муҳокама қилинди, мураббийлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов анжуманда қуйидагиларни айтди. 


"Аввало, самимий қабул учун Тожикистон футбол федерацияси ва Марказий Осиё футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдираман. Келаси йил октябрда бўлиб ўтадиган U-17 Осиё Кубоги саралаш турнирига босқичма-босқич тайёргарлик кўряпмиз. 

Куни кеча уйимизда ўтказилган Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган хотира турнирида ғолиб чиқдик. Черногория, БАА, Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши яхши спарринг ўйинлар ўтказдик. 

CAFA турнирига келсак, ҳар қандай мураббий доимо ўз олдига максимал мақсадларни қўяди. Рақиблар яхши, лекин бу ерда кучсиз жамоалар йўқ. Биз Душанбега ўз ўйинимизни кўрсатиш учун келдик. CAFA турнири яхши синов бўлади. Биз турли услубдаги тўртта жамоа билан ўйнаймиз. Ўйиндан ўйинга тайёрланиб борамиз, турли схемаларни кўздан кечириб оламиз. Турнир қизиқарли ўтади, деб ўйлайман", – дейди Ислом Исмоилов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика