UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  13 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  368 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  4 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  7 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  33 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3

Ишонаверинг, шунақаси ҳам бўлади! Дарвозабон терма жамоаси йиғинига бормади, чунки... Янгиликлар

Ишонаверинг, шунақаси ҳам бўлади! Дарвозабон терма жамоаси йиғинига бормади, чунки...

"Шальке" дарвозабони Александр Нюбель Германия (U21) терма жамоасининг навбатдаги йиғини чақирувига рад жавобини берди.

Гап шундаки, "Шальке"да асосий таркиб футболчига айланган кипер Александр Нюбель Германия ёшлар терма жамоаси йиғинига боришни истамади.

Европа чемпионатига тараддуд кўраётган Германия ёшлар терма жамоаси йиғинига иштирок этишдан кўра, клубда унга ишонч билдираётган мураббий фалсафаларини янада яхшироқ узлаштириш ва жамоанинг янги бош мураббийи режасини аниқроқ англаш мақсадида шундай қарорга келганини Германия (U21) терма жамоаси устози Штефан Кунцга тушунтирган.

Дарвозабоннинг қарорини кўпчилик қўллаб-қувватлаган. Чунки, турли хил ёшдаги терма жамоалар йиғинида иштирок этишдан кўра ўз клубида асосий таркиб билан шуғулланиш унга келажакда ўсиши учун ҳам кўпроқ фойда беришини таъкидланмоқда.

Ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида эса Нюбель Германия (U21) терма жамоасининг асосий дарвозабони бўлиши кутилмоқда. Айни пайтда эса "Шальке"даги рақобатда ютиб чиқаётган Нюбель тажрибали Ральф Фэрманнни захирага ўтказиб қўйган.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика