UZ

Сўнгги янгиликлар

01:27Саудия Арабистонида мавсум якунига етди. Асосий маълумот ва фактлар  0 00:45Роналду Саудия Арабистони рекордини янгилади  6 00:30"Локомотив" - "Сурхон" 1:1  0 00:12Назаровнинг "Локо"даги дебюти, Турсуновдан "қайчи" зарба. "Локомотив" - "Сурхон" учрашуви фотографимиз нигоҳида  0 00:02Анчелотти Лига 1да 9 ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин  3 23:36Ёрқин Назаров: "Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас"  0 23:10Чоршанба куни "Барселона" янги мураббий билан шартнома имзолайди  4 22:50Февзи Давлетов: "Иккинчи таймнинг дастлабки 30 дақиқасини жуда ёмон ўтказдик. Натижа эса адолатли бўлди"  1 22:25Винисиус Жуниор "Олтин тўп"ни жамоадоши олишини хоҳлаяпти  7 22:02Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар эълон қилинди  1 21:47"Эшитдик-да!"нинг навбатдаги инсайди тасдиқланди  8 21:11Унаи Эмери билан бир ойда иккинчи марта шартнома узайтирилди  3 20:57Суперлига. "Локомотив" ва "Сурхон" бир очкодан бўлишиб олишди  10 20:15"Олтин тўп" учун курашда Беллингем 2, Мбаппе 3-ўринда  23 19:49Мареска — "Челси" бош мураббийи бўлишга асосий номзод  4

Иордания бош мураббийи Ҳусайн Аммута: "Финалдан олдин ҳар қачонгидан ҳам жипсроқмиз" Янгиликлар

Иордания бош мураббийи Ҳусайн Аммута: "Финалдан олдин ҳар қачонгидан ҳам жипсроқмиз"

Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйинидан олдин иорданиялик бош мураббийи Ҳусайн Аммута чемпионлик ўйинига бағишланган матбуот анжуманида қатнашди.

"Финал ўйини қанчалик муҳим эканини тасвирлаб ўтириш шарт эмас. Икки жамоа ҳам тарихий чемпионлик учун жанг қилади. Финал ўйинига одатдаги каби тайёргарлик кўрдик. Футболчилар ўз даражаларини майдонда асл ҳолича кўрсата олишади деб ўйлайман. Ўз даражамизни намойиш қилган ҳолда финалга етиб келдик. Финал қанчалик муҳимлиги барчамизга равшан. Бу Иордания футболи тарихидаги илк катта соврин бўлиши мумкин.

Шу босқичгача эришган натижаларимиздан тўлиқ қониқдим. Иорданияни финал ўйинигача етаклаш мен учун энг аввало шахсий синов эди. Мақсад қўйдим ва бунга эришдик. Ҳал қилувчи ўйинга таркибдаги барча ўйинчилар тайёр. Кичик жароҳат ва муаммолар бор, аммо барча ўйинчилар финалга шай.

Қатар амалдаги чемпион, бундан тушқари ўз уйида ўйнамоқда. Уларга қарши ўйинда ғалаба қозониш ҳақиқий тўсиқ. Финал ўйинидан олдин жамоа сифатида ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бирлашганмиз. Финиш чизиғини омадли кесиб ўтамиз деб умид қиламан. Кутганимиздан ҳам кўпроғига эришиш асосий мақсадимиздир", -дейди Ҳусайн Аммута.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйини 10 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика