UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04Максим Шацких: "Бош ҳомийимиз ўз ҳисобидан ҳакамларга техника ва камера олиб бериш истагини билдирди, аммо таклиф рад этилди"  0 00:00Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Бетис"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:16"Ал Айн" — ОЧЛ ғолиби!  28 23:05Рўзиқул Бердиев: "Бугун биз кўп куч йўқотдик"  14 23:03Вадим Абрамов: "Насаф" яхши жамоа, аммо биз бу ўйинни очко йўқотдик деб ҳисоблаймиз"  12 22:57Туркия Суперлигаси. Турғунбоев ва Шукуров жамоалари ўртасидаги ўзаро баҳсда учта тўп киритилди  0 22:36"Ювентус" ҳимоячиси мавсум сўнггида клубдан кетади  1 21:58Бугун афсона охирги ўйинини ўтказади...  9 21:28Коутиньо "Ал Дуҳайл"дан кетди, у фаолиятини қаерда давом эттиради?  2 21:01Суперлига. Камчиликда қолиб кетган ва кўплаб вазиятларни кўкка совурган "Пахтакор" "Қизилқум" билан дуранг қайд этди  42 21:00Суперлига. 10 киши бўлиб қолган "Насаф" ўз уйида "Динамо" билан дуранг ўйнади  75 20:59Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  57 20:48"Зенит" "Ростов"ни мағлуб этди ва яна Россия чемпионига айланди  2 19:30Хави ваъдаси ҳақида: "Мен гапимда тураман"  6 19:00"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед"  36

Иброҳим Ибрагимов: "Тожикистонинг "Истиқлол" клубига ўтиш мен учун ортга ташланган қадам бўларди. Дебют ўйинимда бурчакдан гол уриш ҳаёлимга ҳам келмаганди" Янгиликлар

Иброҳим Ибрагимов: "Тожикистонинг "Истиқлол" клубига ўтиш мен учун ортга ташланган қадам бўларди. Дебют ўйинимда бурчакдан гол уриш ҳаёлимга ҳам келмаганди"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси ёзги трансфер ойнасида таркибин бир нечта ёш ва тажрибали футболчилар билан кучайтиришга эришди.

"Бунёдкор" тарбияланувчиси ҳисобланган, ўтган мавсумдан бери бош жамоада ҳаракат қилиб келаётган Иброҳим Ибрагимов ҳам эндиликда "Металлург" шарафини ҳимоя қилади. Иқтидорли ярим ҳимоячи Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Қизилқум"га қарши баҳсда янги жамоасида дебютини амалга оширди. Суперлигадаги илк расмий ўйинида  бурчк зарбасидан тўғридан-тўғри Игнатий Нестеров дарвозасини аниқ нишонга олди. Биз бу борадаги таассуротлар, "Металлург"га ўтиш жараёни ва бошқа мавзуларда Иброҳим Ибрагимовга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Ёзги трансферлар ойнасида "Бунёдкор"дан "Металлург"га кўчиб ўтдингиз. Бу жараён қай тариқа юз берди?

- Биринчи бўлиб менга "Металлург" селекционер мураббийи Илҳом ака Шарипов қўнғироқ қилдилар. Бош мураббий Жасур Бродарович ўз жамоасида кўришни истаётганини айтдилар. Клуб раҳбарлари, мураббийи билан гаплашдик. Жамоанинг келажаги, мақсадлари ва шароитлари билан танишдик. Таклиф мени қониқтирди. "Металлург" келажагим учун яхшигина пойдевор бўлади, деган умиддаман. Энг асосийси жамоа бош мураббийининг ўзи менга қизиқиш билдирган. Шу боис кўп ўйлаб ўтирмасдан "Металлург"ни танладим. "Бунёдкор"да кетаётганимда клуб бош директори Улуғбек ака Мирзаев билан барча нарсани қонуний қилиб кетдим. Жамодаги акаларим, мураббийлар, раҳбарият билан дўстона хайрлашдик. Яхши кайфиятда кузатишди. "Бунёдкор"га катта раҳмат айтаман. 6 ёшимдан бери мазкур клубдаман, менга ҳақиқий мактаб вазифасини ўтаб берди.   

- Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби бош мураббийи Виталий Левченко сайтимизга берган интервьюларидан бирида сизни яхши билишини, қизиқишини айтиб ўтганди. Шахсан ўзингизга душанбеликлардан чорлов бўлдими?

- "Истиқлол" бош мураббийи Виталий Григоревич Левченко агентимга мурожаат билан чиққан. ОЧЛ бошланишидан олдин менга қизиқиш билдирганди. Бу ҳақидаги хабарлар рост. Тўғрисини айтсам Тожикистонга боргим келмади. Ўзбекистон чемпионатининг даражаси Тожикистонникидан юқори ҳисобланади, деб ўйлайман. "Истиқлол"га ўтиш мен учун ортга ташланган қадам бўларди. 

- "Металлург"даги дебют ўйинингиздан қандай таассуротлар қолди?

- Афсуски, дебют ўйиним мағлубият билан якунланди. Тўғри гол урдим. Лекин буни жамоам учун фойдаси бўлмади. "Қизилқум"га қарши яхши ўйин ўтказдик. Вазиятлардан фойдалана олганимизда ҳисоб бошқача бўларди. Ўйин давомида рақибдан устунлигимиз кўриниб турди. Бироқ натижа ижобий эмас. 

- Бурчакдан тўғридан-тўғри урган голингиз шу пайтгача урган голларингиз ичида энг чиройлисими?

- Гапингизга қўшиламан. Ҳаттоки, ёшлар , академия, ўринбосарлар жамоаларида ҳам бунчалик чиройли гол урмаганман. 

- Ушбу гол тажрибали ва номдор Игнатий Несетров дарвозасига урганингиз билан ҳам қадрли, десак бўладими?

- Эсда қоларли гол, десам муболаға бўлмайди. Боз устига бу Суперлигадаги илк голим. Буни ҳали кўп эслайман. Дебют ўйинимда бурчакдан чиройли гол уриш ҳаёлимга ҳам келмаганди.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика