"Интер"га МЮ футболчиси керак
19 сен 2021 14:28
Янгиликлар
"Интер"га МЮ футболчиси керак
"Интер" раҳбарияти жамоа таркибига "Манчестер Юнайтед" футболчиси Донни ван де Бекни қўшиб олишни истамоқда.
"Calciomercato" хабарига кўра, "нерадзурри" қишда марказий ярим ҳимояни кучайтиришни мақсад қилган. Бу борадаги асосий номзод сифатида "Манчестер Юнайтед" хавбеки кўрсатилмоқда. Клубдагилар унга доимий ўйин амалиётини ваъда қилиши мумкин.
"Интер"дагилар уни Кристиан Эриксеннинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўрмоқда. Ушбу мавсумда нидерландиялик хавбек 2 ўйинда қатнашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Фикрлар