«Интер» ва «Челси» Это′Ога қизиқиш билдиряпти
09 авг 2013 08:14
Янгиликлар


«Интер» ва «Челси» Это′Ога қизиқиш билдиряпти
"Анжи" сардори Самюэль Это′О "Интрер"га қайтиши ёҳуд "Челси"га ўтиши мумкин, дея ёзади La Gazetta dello Sport муҳбири Карло Лаудиза ўз твиттерида.
Миланликлар "Анжи"га Это′О трансфери бўйича мурожат қилиб улгурди. Шунингдек, "Челси" ҳам бу борада иш олиб боряпти.
32 ёшли Камерун терма жамоаси аъзоси 21 миллион эвазига "Интер"дан "Анжи"га ўтиб, 3 йиллик шартнома тузганди. Шартнома бўйича футболчи йилига 20 миллион евро маош олган.Шунингдек Это′Ога "Наполи" ҳам қизиқиш билдирган.

Фикрлар