"Интер" B Сериядан футболчи сотиб олди
03 фев 00:34
Янгиликлар
"Интер" B Сериядан футболчи сотиб олди
Миланнинг "Интер" клуби "Модена" вакили Янис Массоленнинг трансферини якунлади.
23 ёшли француз ярим ҳимоячиси миланликлар билан 2030 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган шартномага имзо чекди. Аввалроқ тарқалган маълумотларга кўра, ушбу келишув "нерадзурри"га 3,5 миллион еврога тушган.
Диққатга сазовор жиҳати шундаки, бўйи 197 см бўлган ушбу футболчи мавсум якунига қадар "Модена" сафида ижара асосида қолади ва B Сериядаги иштирокини давом эттиради.
Маълумот учун, Массолен жорий мавсум Серия Бда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар