Иммобиле танқидларга жавоб қайтарди
16 янв 2022 20:50
Янгиликлар
Иммобиле танқидларга жавоб қайтарди
Италия ва "Лацио" клуби ҳужумчиси Чиро Иммобиле А Сериянинг 22-турида "Салернитана"га қарши ўйиндаги (3:0) дублидан кейин терма жамоада ўйнай олмаслиги ҳақидаги танқидларга жавоб берди.
"Еврода 2 та гол урганим, "Лацио" учун А Серияда 140 та тўп киритганим, Европа чемпиони бўлганим, "Олтин бутса" олганим ва чемпионатда 3 марта тўпурар бўлганим резюмемда кўрсатиб ўтилган.
Буларнинг барчаси ҳаммасини англатиб турибди. Бу борада баҳслашишдан фойда йўқ", – деди Иммиобиле.
Италиялик ҳужумчи жорий мавсумда А Серияда 18 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар