UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл". Асосий таркиблар аниқ!  0 23:05АПЛ. "Брайтон" – "Челси". Таркиблар аниқ!  2 22:59Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  2 22:36АПЛда янги мавсумдан ВАР бекор қилиниши мумкин!  4 22:00Россия кубоги ярим финали! "Зенит" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибдами?  15 21:53"Ювентус" янги бош мураббий билан келишиб қўйди  3 21:21Жейми Каррагер: "Ортега "Сити"ни чемпион қилди"  7 20:57Ла Лигада мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Хави улар орасида йўқ  6 20:40Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:19"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 20:07Беллингем, Винисиус, Левандовски, Гризманн... Ла Лигада ким энг яхши бўлади?  15 19:52ОКМКда тарихий ғалаба, водий дербисидаги мухлислар рекорди - Суперлиганинг 7-туридан 20 та факт  4 19:22Аббосбек Файзуллаев Россияда "мавсум кашфиёти" соврини учун якуний учликдан жой олди  8 18:54Рой Кин "Манчестер Сити" собиқ футболчисини "едирди"  5 18:27"Реал"нинг машҳур мураббийи Пинтус Гвардиолага керак. "Манчестер Сити" унга "қойилмақом" таклиф юборди  3

Илҳом Мўминжонов: "Акбар Тўраев машғулотларда жароҳат олди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Акбар Тўраев машғулотларда жароҳат олди"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Нефтчи" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда ғалаба билан жамоамиз аъзолари ва мухлисларини табриклайман. Сафар ўйинига астойдил тайёргарлик кўргандик. Ўйиндан олдин "Арал Самали" жамоасини иккита ўйини видеосини таҳлил қилгандик. Бугун футболчиларимга раҳмат айтаман. Рақиб дарвозасига кўпроқ гол киритишимиз мумкин эди. Ҳужум ва ярим ҳимоя чизиғи устида яна ишлаймиз.

- Бугунги ўйинда ҳар икки жамоа таркибида қайси футболчилар яхши ҳаракат қилишди деб ўйлайсиз?

- Энди "Арал Самали" футболчилари орасида Алланиязов ва Алимовлар яққол ажралиб туришди. Жамоамда барча футболчилардан кўнглим тўлди, уларнинг ҳаммаси яхши ўйнади. Дарвозабоним ҳам қийин вазиятларда яхши ўйнади.

- Стадион борасидаги фикрингиз қандай?


- Биз бугун сунъий майдонда ўйнашимиздан хабаримиз бор эди. Тошкент шаҳридаги йиғинда шу каби сунъий майдонда машғулот ўтказганмиз. Ҳозирги кунда сунъий майдонлар орасида "Арал Самали" майдони энг яхшиси деб ўйлайман. Балки ёз ойларида қийин бўлиши мумкин.

- Бугун Акбар Тўраев майдонга туширилмаганини сабаби нима?


- Акбар Тўраев ўтган 3 та учрашувда гол ўтказиб юбормади, ундан кўнглимиз тўқ. Машғулотларда бармоғини жароҳатлаб олди. Шу сабаб бугун Машхур Муҳаммаджоновни асосий таркибда туширдик.

- Майдон трибуналари ҳақида фикрингиз?


- Майдон холати яхши. Биз ҳозир ПРО-Лигада ўйнаяпмиз. Трибуналарда тўлиқ шароит бўлмаганига қарамай шунча мухлис келиб жамоасини қўллаб-қувватлаб турди, бунга қойил қолдим.

- Азамат Алланиязов билан аввал ҳам ишлагансиз. Ўйинга тайёрлаган услубингизда унинг ҳам имкониятларини ҳисобга олганмидингиз?


- Азамат Алланиязовни яхши биламан. У ўтган турларда 2 та гол урганди. Алимов ва Алланиязовларга алоҳида ҳимоячи қўймадим. Фақат стандарт вазиятларда Алланиязовни қаттиқ қўриқлаш кераклигини тушунтиргандим. Боиси у бундай вазиятларда кўпроқ имкониятга эга бўларди.

- Бугун қайси жиҳатлар эвазига жамоангиз устунликка эришди?


- “Арал Самали"ни ўрганиб чиққандик. Бугун қисқа узатмалар эвазига устунликка эришдик деб ўйлайман. "Хоразм" билан ўйиндаги холатдан келиб чиқиб услуб танлагандик. Бугун биз юқори прессинг услуби билан ўйнамадик.



Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика