UZ

Сўнгги янгиликлар

07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  0 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  27 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1

Илдар Сакаев: "Андижон"нинг вазифаси ПРО-лигада 1-ўринни олиш ва Суперлигага чиқиш" Янгиликлар

Илдар Сакаев: "Андижон"нинг вазифаси ПРО-лигада 1-ўринни олиш ва Суперлигага чиқиш"

Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Андижон" - "Бунёдкор" (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Илдар Сакаев ва ҳужумчи Даврон Исоқов иштирок этди.

"Бунёдкор" бир неча карра Ўзбекистон чемпиони. Лекин бу футбол. Керакмас голларни ўтказмаганимизда барча нарса содир бўлиши мумкин эди. Тезкор иккита гол қўйиб юбордик. Ўзимиз қийин аҳволга тушиб қолдик. Охиригача курашдик.

Суперлигада 4-ўринда бораётган клубга қарши ўйинда ўзимизни синаб кўрдик", - дейди Илдар Сакаев.

"Биринчи навбатда ғалаба учун ҳаракат қилдик, боримизни бердик. Тажриба ва омад етишмади. Кейинги ўйинларда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - дейди Даврон Исоқов.

- "Андижон" бир текис ўйнай олмаяпти. Масалан, "Шўртан"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўяди, ёки "Бунёдкор" билан тенгма-тенг ўйнайди. Бунга сабаб нима?

- Жамоа гол ўтказса шошилади. ПРО-лига ўйинларига футболчиларни балки етарлича руҳлантира олмаётгандирман. "Бунёдкор"га қарши ортиқча руҳлантириш шарт эмас. Барқарорлик йўқлиги биринчи галда мураббийнинг айби.

- "Андижон" Суперлигага чиқа оладими?

- Вазифа ПРО-лигада 1-ўринни олиш ва Суперлигага чиқиш. Вазифа ўзгарган йўқ. Тўғри ҳозир вазият бироз оғир. Ўйлашимча олишимиз керак бўлган 5 очкони бой бердик. Барча айбни ўз бўйнимга оламан. Қайтараман вазифа ўзгармаган ва буни бажаришга ҳаракат қилишда давом этамиз.

- "Бунёдкор"дан ижарага олинган уч нафар футболчи бугун ўйнамади...

- Ижара шартномасида рақиб "Бунёдкор" бўлса бу футболчилар ўйнамаслиги ҳақида банд бор эди. Шахсан ўзим бундай бўлмаслигини хоҳлардим.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика