UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 14:07U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон – Фаластин. Таркиблар маълум  2 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  33 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3

Икки ой кечиккан мақола... Янгиликлар

Икки ой кечиккан мақола...

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
Орзу ҳавас...

 
Базан ўйланиб қоламан, келинчак учун бундан-да ширинроқ нарса бормикин? Футбол мавзусидан бироз нарига ўтиб тураман.

Бир неча миллионга олинган гўзал оқ либосда тантана билан тўйхонага олиб келинган келин ўзини маликалардек ҳис қилади: ҳаёт нақадар гўзал! Ҳақиқий бахт нима эканини кўриш умиди билан янги уйининг тилло остонасидан ўтади. Қимматбаҳо мебель, сеплар билан тўлдирилган хонадон бекасига айланади.

Бир неча кундан сўнг уни кузнинг салқин ва зимистон тонгида совуқ сув сепиб, кўча супураётган, ҳамманинг хизматини қилаётган ва баъзан ўша ҳаммадан дакки эшитаётган ҳолда топиш мумкин. Ўз кўчасини супуриши албатта яхши, шунчаки ҳамма гап шахсий хоҳиш ва мажбуриятлар, имконият ва иложсизлик каби тушунчалар қарама-қаршилигида, демоқчиман. Хуллас, беҳосдан қовоққа айланиб қолган тилла аравача ёдга тушади...

Энди футболга қайтамиз. 28 август тонггида Ўзбекистон миллий терма жамоаси биз учун муҳим бўлган ўйинни ўтказиш учун Хитойнинг Ухан шахрига йўлга чиқди.



Шу видеони кўриб, чиройли кузатишибди деб қувондим. Кетидан эса уйланиб қолдим: нега энди Пекинга?! Ўйин Уханда-ку! Тўхта, тўхта, бўлиши мумкин эмас.  ЖЧга тўғридан-тўғри йўлланма бериши мумкин бўлган учрашувга йигитлар ҳаво йўллари орқали олдин Пекинга, кейин Хитой ички йўналиши бўйлаб Уханга учишмоқдами? Битта чартерчалик қадримиз йўқми ёки қурбимиз етмайдими?

Орадан бир кун ўтиб редакциямиз яна хабар беради: “29 август куни соат 12:31да терма жамоамиз ЖЧ сўнгги саралаш босқичида Хитойга қарши баҳс олиб бориш учун йўлга чиққанди. Вакилларимиз Ухань шаҳрига етиб борди ва Intercontinental меҳмонхонасига жойлашди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги баҳс 31 август куни Wuhan Sports Center Stadium ўйингоҳида бўлиб ўтади”.

Скачать видео

Скачать видео



Йўл азоби...

5,5 соат Тошкент — Пекин рейси. 3 соат Пекин аэропортида кутиш. 2,5 соат Хитой ички авиакомпанияси билан парвоз. 1 соат отелгача босиб ўтилган йул. Божхона, хавфсизлик, паспорт ва бошқа текширувларни айтмаса ҳам бўлади. Жами: 14 соатлик йул.

Ҳеч бўлмаганда бир марта бўлса ҳам парвоз қилган бўлсангиз, мени жуда яхши тушундингиз.  Бирор жойга учиб келгач, Тошкент ва маҳаллий вақт орасидаги фарқ, биоритмларнинг сурилиб кетиши, ўзга иқлим, босим, намлик, бошқа овқат ва умуман бошқача шароитлар... Ва сиз икки кундан сўнг юрт шарафини химоя қилиш учун майдонга тушасиз, нима дедингиз?

“Хамма тушуниб турибди, жуда ҳам муҳим уйинга кетяпмиз”, — деди Анзур Исмоилов Пекин рейси олдидан. Мана шу жойида паузани босиб турамиз. Наҳотки у адашганди? Ёки қолганлар уни тушуна туриб, муҳимлик тушунчасига қўл силтаганмиди?

Дунё амалиётига кўра, учрашув бўладиган жойга тўғри рейс бўлса, унда футболчилар оддий рейс билан боради. Борди-ю рейсларни, самолётларни алмаштиришга тўғри келса, одатда уларга чартер буюртирилади, бу федерациянинг иши.

Хўш, миллий термани мундиалга олиб чиқиши мумкин бўлган учрашувга “пересадка” билан юбориш кимнинг қарори? Уйқусиз 14 соат йўл босиб келинган кунданоқ машғулотга ҳайдаш-чи? Нега манзилга бор-йўғи икки кун қолганда борилди? Эртароқ йўлга чиқишнинг иложи бўлмадими? Футболчилар йўл чарчоғидан халос бўлиши нега ҳисобга олинмади? Нима сабабдан Анзур ва Одил Хитойдан йўл босиб келиб, яна ўша ерга овора қилинди? Соволлар жуда кўп, менимча, футболчиларнинг ўзида ҳам етарлича эди.



Қозоғистонда қандай?

Ҳаммангизга маълум, яқинда қозоғистонликларнинг ЖЧ саралаши доирасида Руминияга етиб бориши масаласи шов-шув бўлди. Қозоғистон ФФ миллий термани “Ўзбекистон” деб ёзиб қўйилган самолётда Бухарестга юборди. Оқибатда маҳаллий журналистлар “Сенсация: Руминияни қўрқитиш учун Қозоғистон термаси ўйинга “Ўзбекистон” ёзувли самолётда учиб келди”, деб жар солди. Воқеа Қозоғистон ФФ ҳамда Air Astana ўз сайтларида бунинг сабабларини тўлиқ  тушунтиришга мажбур бўлгани билан тугади.

Қўшни журналистиканинг бу қадар таъсир ўтказа олиши ва бу масалада расмий ташкилотлар улар билан ҳисоблашгани, шаффофликдан қочмагани ҳавасни келтиради. Ўзбекистонда имкониятдан келиб чиқиб чартер рейсни амалга оширса бўладиган  авиа компания бўлса-ю, мамлакат футболчилари Уханга чартерда эмас, биз билган аҳволда юборилса...

Тўғри, ўтди, кетди, имкониятни бой бердик. Аммо қилинган хатоларни таҳлил қилиш, масъуллар баёнот бериши, фундаментал жиҳатларга эътиборсизлик юзага чиқарилиши, ЖЧ орзусидагилар учун муҳимлигини биласиз-ку.

Театр кийим илиш хонасидан бошлангани каби, масъулларнинг ишга ёндашиши ўзгармагунча, ЖЧни фақат телевизорда кузатамиз. Футболчиларда бирозгина эркинлик бўлганида, термадаги шароитлар охирги пайт нақадар салбийлашгани, оддийгина озиқланиш, витанимизация ва ҳоказо масалалар ҳақида аноним интервьюлар эмас, балки очиқ суҳбатлар билан чиқа оларди.  Sport nurtrition, Sport dietitian каби тушунчалар бежиз юзага келмаган. Биз уларни инкор этиб, 14 соат мундиал саралашига сарсон қилиб натижага эга бўла олмаймиз...

Матлуба Мустаева.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика